Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Агар арманлар архивларини очишса, турклардан кечирим сўрашлари керак бўлади»

4816

Брюс Фейн: “Ҳақиқий қатлиомни арманлар уюштирган... Улар 2,4 миллион кишини ўлдирган. Турклар ўзларининг архивларини очишди. Агар арманлар ҳам шундай қилсалар, дунё ва турклардан кечирим сўрашлари керак бўлади".
"Аслида қурбонлар турклардир", дейишади кўплаб ҳарбий экспертлар, тарихчилар ва сиёсатчилар "Арман геноциди" ҳақида сўз кетганда. Улардан бири АҚШнинг собиқ президенти Роналд Рейганнинг собиқ ҳуқуқий маслаҳатчиси Брюс Фейн.
Брюс Фейн, «Caucasus Online» сайтига берган интервюсида, бир вақтлар Оқ Уй Усмонли империясида 1915 йил воқеалари бўйича текширув бошлаганини айтган. "Президент Рейганнинг топшириғига биноан биз Европа давлатларининг ҳарбий архивлари ва Усмонли империясининг архивларини ўрганиб чиқиб, текширув ўтказдик", дейди Файн. – Тергов натижасида, арман геноцидидаги айбловлар асоссиз эканлиги аниқланди. 1,5-2 миллион армани ўлдирилгани ҳақидаги даъволар Арманистон тарихчиларининг уйдирмасидир". Арман ҳужжатларига кўра, депортация қилинган арманлар сони 700 мингга яқин бўлган, 280 минг арманлар эса Усмонли империяси ҳудудида қолган ва энг аниқ ҳисоб-китобларга кўра, ўлдирилганлар сони 280 минг эди, деб таъкидлаган Фейн. 1915 йилда турклар арманлардан кўра кўпроқ ўлдирилганлигини таъкидлаб, Фейн қўшиб қўйди: "Анадолудаги арман миллатчилари тузилмалари 2,4 миллион одамни ўлдирган".

Усмонли империяси барчага бир хил муносабатда бўлган
Фейн Усмонли империясидаги барча этник ва диний озчиликлар турклар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланганлигини таъкидлаган. "Греклар, курдлар, черкеслар, араблар ва арманлар Усмонли империясида анча юқори лавозимларни эгаллашган", деб давом этган у. – Биринчи жаҳон уруши даврида арманлар ўз ватанига хиёнат қилиб, Усмонли империясининг душманларига қўшилиб кетган. Арманлар руслар билан бирга Кавказ фронтида Усмонли империясига қарши курашган. Улар турк ва грузин қишлоқларини талон-тарож қилиб, аҳолисини ўлдирган. Бизнинг терговимиз давомида турклар ўз архивларидан фойдаланишга рухсат беришди, Арманистон томони эса ўз архивларини кўрсатишдан бош тортди. Менимча, агар ушбу архивлар очилса, бутун ҳақиқат чиқади. Шунда арманлар бутун дунёдан ва айниқса турклардан кечирим сўрашлари керак бўлади”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон Ливанга молиявий ёрдам жўнатмоқчи

287 22:05 04.08.2021

Французча гапирадиган энг катта давлат

995 21:00 04.08.2021

Туркиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларга эслатма берилди

678 20:05 04.08.2021

Греция: ёнғин пойтахтгача етиб борди

373 19:10 04.08.2021

«Толибон» мудофаа вазирининг уйига ҳужум қилди

473 18:15 04.08.2021

Раҳбар инсон қандай бўлиши керак?

329 18:00 04.08.2021
« Орқага