Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Агар суннат керакмас десак, унда барча пайғамбарлар мероси ҳам ўлади...

1195

"Қуръонийлар" – Ислом диёрларидаги бидъатчи тоифа

Биз яшаб турган замонда мусулмон уммати орасида ўзининг узун тарихи мобайнида умуман билмаган ва ажойибу ғаройиб фикрларни кўтариб чиқаётган ёқимсиз инсонлар гуруҳлари пайдо бўлди.

Улардан ўзларини "Қуръонийлар" дея номлаб олганлар бор. Бу тоифадагилар суннат амалларни бутунлай инкор этиб, Ислом дини фақатгина Қуръон ҳукмларининг ўзи етарли бўлади, дея гумон қилишади. Уларнинг  фикрича Қуръондан ўзлари олган тушунчалар билан динни қоим қилиш мумкин бўлар экан.

Мен улардан бир нечтаси билан  сўзлашиб кўрдим, аммо улар орасида бирор фиқҳ билимдонини топа олмадим. Ўта илмсизлигидан улар ҳақида яхши гумон ҳам қила олмадим. 

Уларнинг бу йўналиши ўзининг  бошланган нуқтасидаёқ Ислом миллатидан ажралиб қолишлари сабабли муқаррар равишда тугайди!

(Бу тоифа иддаосига кўра Қуръон якка ҳукм олинадиган масдар бўлиб, ушбу ҳукмларда суннатларга мутлақ ўрин йўқ. Фақатгина Қуръон етарли, суннат умуман керакмас экан).

"Қуръоний"ларнинг ботил ёлғонлари икки йўл билан ошкор бўлади:

Биринчидан: Исломдаги энг асосий ва гўзал ибодатлар  азиз китоб бўлмиш Қуръони карим билан собитдир. Ва ўз навбатида Қуръонни мутавотир суннат шарҳлаб беради!
Масалан: Қуръонда намозни қоим этишга амр этилган. Аммо ушбу ибодатни қай тарзда адо этилиши, ўқиш вақтлари,  ракъатлари миқдорини эса буни шарҳлаб берадиган ҳадислардангина билиб олишимиз мумкин.

(Бомдод намозини кўриб чиқамиз. Бу намоз ўқилишига оят бор. Аммо бомдодни тўрт ракъат экани, икки ракъати суннат, икки ракъати фарз бўлиши, унда сано, фотиҳа, зам сура, ташаҳҳуд, дуо ўқилиши эса суннат амаллар ила собит бўлган).

Суннатда тавотур тарзда баёни келмаган бошқа ибодатларни пайдо қилиш эса жинниликнинг ўзидир!

(Бомдод намозида суннатда келмаган зикрларни ўқиш ёки ракъатларини зиёда қилиш бидъат бўлиб қолган бўлар эди).

Мутавотир суннатни инкор этиш замирида эса айнан Қуръоннинг ўзини инкор қилиш бор. 

Иккинчиси: Шубҳасиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга нозил бўлган Қуръоннинг энг ҳақли баён этувчисидир!
Ва у зот феъл, сўз, тақрир, халқ ва сийратдан иборат барча меросларини ўрганиш учун энг ҳақли инсон ҳамдир! 

Агар биз ушбу зотнинг покиза ҳаёти ва ўта манфаатли  суннатларини ўрганишдан иборат қоидаларни рад этадиган бўлсак, унда бошқа барча улуғларнинг ҳаётий меросларини ҳам ўрганмаслигимиз, бирон-бир сўзларидан таъсирланмаслик, ҳикматли сўзларидан ибрат ҳам олмаслигимиз лозим бўлар эди.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оддийгина пайғамбар эмас, балки дунёда у зотга тенг бўладиган бирон-бир йўлбошчи йўқ! Дунё таниган, кўпчиликни ўзига эргаштира олган доҳийлар ичида у зотдек ҳаётини ўрганиш, фахрланиш, йўлига эргашиш ва ўрнак олишга арзигудек бирор кимса бўлмаган!

Муҳаммад соллаллоҳу  алайҳи  васаллам ундан бошқа уфқ бўлмаган, энг юксак уфқдир!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва  сийратлари тарк этиладиган кун, инсоният пайдо бўлишидан то қиёмат кунигача бўладиган барча пайғамбарлар ва ҳакимлар меросларини кўмиш вожиб бўладиган кундир.

Мана шу ўринда Ислом умматининг, Исломдаги энг аввал мурожаат қилинадиган масдар бу – Қуръон ва Суннат эканига иттифоқ қилишгани сирига тушуниб етамиз.

Ҳар қачон ушбу замонда суннат амалларни эътибордан четлаштириш фитнаси юзага келса, (“Фақатгина Қуръон кифоя, суннат керак эмас”, дейилса) аслида бундан мақсад Қуръон ва Суннатни биргаликда зое қилиш бўлади.

Суннат амалларни Ислом ҳукмлари олинадиган масдар, манба дея билиш эса аслий қоидадир!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

"Мустақбалул Ислам хорижа арзиҳи: кайфа нуфаккиру фийҳ".

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон – Қирғизистон можароси: жабрланганлар сони ортяпти

490 23:00 27.01.2022

Мубашшир Аҳмад: “Жумҳур уламо тан олмаган жиҳодга бораман дейиш – ғирт абсурд иш”

362 22:24 27.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Боғловчи сўз қўшиб, талоқни такрорлаш

171 22:10 27.01.2022

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишмалар юз берди

449 21:28 27.01.2022

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

220 21:05 27.01.2022

Динимни ўрганаман: Рамазон рўзасини нафл нияти билан тутиш мумкинми?

246 20:10 27.01.2022
« Орқага