Эрон ҳукумати Исроилга ядро қуроллари сақланадиган Исроил омборлари жойлашган хариталарни топширади. “ТАСС”нинг “Ал-Жазира” телеканалига таяниб хабар беришича, агар Исроил томони уруш бошласа, Теҳрон ушбу объектларга зарба беради.
Исроил ҳукуматидаги канал манбасининг айтишича, суратларнинг аксарияти сунъий йўлдошдан эмас, ердан олинган. Исроил қуроллари ўрнатилган объектлар деворларига "қизил белги" қўйилган. Бироқ канал суҳбатдоши бу белгилар объектлар фотосуратларига қўйилганми ёки тўғридан-тўғри биноларнинг деворларигами, буни кўрсатмаган.
Аввалроқ Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раиси Исроил томонидан заррача таҳдид бўлса ҳам, Эрон Қуролли кучлари ушбу мамлакатнинг марказий ҳудудларига зарба беришини маълум қилганди. Февраль ойида Исроил бош вазири Нафтали Беннет Эрон ва унинг ядровий дастури Исроил учун энг катта таҳдид эканини таъкидлаганди.