Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: Ихлос

374

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)

XV БОБ

Ихлос – бу банданинг ўз амалларини барча хилдаги риёдан поклашидир. Риё, яъни намо­йишкорона амал – бу ихлосга зид, тескари ту­шунчадир. Агар одам риёсиз амал этган бўлса, демак, ихлос билан иш қилибди.

Риё – қилган ишини намойиш ва эълон этиш билан фақат одамлар юрагидан жой олишга, шуҳратга ва, ниҳоят, обрўга эга бўлишдир. Ҳатто бу қилган ишлари яхши ишлар бўлса ҳам. 

Аллоҳ ҳадиси қудсийда айтади: 

“Ихлос – бу менинг шундай бир сиримдирки, уни фақат суйган бандамнинг қалбигагина муносиб кўрдим” (Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Дайламий ривояти).

Аллоҳга ихлос қилиш сўз, амал ҳамда мол-мулк билан бўлиши мумкин. Аҳли тавҳид, аҳли ҳақиқат олдида ҳар бир мақому даражанинг ўзига хос талабу шартлари мавжуд. Мазкур шартлар: фойда ёхуд зарарни, Аллоҳга яқинлаштириш ёхуд узоқлаштиришни одам­ларга нисбат бермаслик, шунингдек, унутган ҳолда ёки ташбеҳ сифатидан ташқари ҳолатларда “мен”, “биз билан”, “бизга”, “бизнингча” каби сўз ва ибораларни қўлламасликдир. Чунки Яратганнинг иродаси билан содир бўладиган воқеаларга ниманидир илова этиш яширин ширклардан ҳисобланади. Аллоҳ марҳамат қилади:

“Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!” (Нисо сураси, ­36-оят).

Бу ўринда “ҳеч нарса” сўзининг таъкидлаб ўтилишидан мақсад ҳеч қандай истиснога ўрин йўқлигини билдириш учундир. 

Муридлардан бири Яратгандан афв этишини сўраб шундай илтижо қилди:

“Ё Парвардигоро! Мени кечир! Чунки Ўзингга шерик қўшмаганни мағфират этишга 

ваъданг бор ва, хабардорсанки, мен Сенга ҳеч қачон ширк келтирмаганман”. 

Шунда у сирли овоз эшитди:

“Ҳатто сенга сут келтиришган кунда ҳамми?..”

Шунда мурид уялиб қолди. Чунки бир куни унга ичиши учун сут келтиришганида “Сутнинг менга зарар беришидан қўрқаман”, деган эди. 

Аллоҳ бу сўзни ширк ҳисоблади. Чунки мурид “сут” ва “зарар”ни бир-бирига боғлади. Бу тўғ­рида яхшилаб ўйлаб кўрмоғимиз лозим .

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

111 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

278 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

213 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

299 18:58 18.08.2022
« Орқага