Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: кибрни даволаш

1626

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм)

Кибр – мағрурлик кишининг ўзини ҳаддан ташқари севиши (ужб)дан бошланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг қалбидаги кибрни эслатар экан, уни даволовчи ­дори-дармонни ҳам маълум қилади. Яъни инсоннинг заиф ва кучсиз эканлигини ҳар доим ўзига эслатиб туриш уни ўзини-ўзи яхши кўриб қолиш касалидан қутқарувчи энг таъсирчан доридир. 

Аллоҳ Қуръони Каримда марҳамат қилади:

“Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!” (Исро сураси, 37-оят).

Ушбу оят инсоннинг кибр-ҳаво билан юришини тақиқламоқда. “Ерни тешиб кетолмайсан” сўзида “инсон ўз кучи билан ерни бўлак­ларга бўлиб ташлай олмайди”, деган маъно бор. “Бўй-бастда тоғларга етолмайсан” каломида эса кибру ҳавога берилган инсонга истеҳзо қилинади. Шунинг учун ҳам манманлик бу – мутлақо аҳмоқликдир.

Инсон кибр-ҳавоси, манманлиги билан ҳеч қачон яхши иш қила олмайди. Ахир кибр Аллоҳ ўз Китобида тақиқ этган ўнта сифатдан биридир. Унда кеккайиб юриш кибрдан келиб чиқиши айтилган. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси мубораклари ҳам огоҳ этади: “Кимки ўзини мағрур тутса, кўнглида кибр пайдо этса ва кеккайиб юрса, қиёмат кунида Аллоҳнинг ғазабига дуч келади” (Ибн Умардан ривоят қилинган. Имом Аҳмад ривояти, “Муснад”).

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳли аёлига сабрли бўлиш

13904 07:45 10.08.2022

Аллоҳ ҳақида яхши гумон

10151 07:45 09.08.2022

Таваккулнинг фазилати

9090 07:50 08.08.2022

Сабаблардан фойдаланиш таваккулга зид эмас

2626 07:45 07.08.2022

Таваккулчининг аломатлари

1643 07:45 06.08.2022

Таваккул

1401 07:45 05.08.2022
« Орқага