Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: Муҳаббат

904

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)

XIV БОБ

Муҳаббат – кимгадир ёки нимагадир инсон табиатининг чексиз мойиллиги, рағбати, ким­нидир-ниманидир беҳад ёқтириши, муҳаббат қўйган кишисидан ёки нарсасидан лаззатланишидир. Банданинг Аллоҳга ҳақиқий муҳаббати эса унинг кўнгли турли хил гуноҳлардан тозаланганида пайдо бўлади. Чунки ишқи илоҳий – ёқувчи, ёндирувчидир. Бундай муҳаббатнинг аломати – банданинг икки дунё муҳаббатидан юз ўгириши, бутунлай воз кечишида ифодаланади. Аллоҳнинг бандасига муҳаббат қўйишининг аломати – банданинг Аллоҳни севишидир. Аллоҳнинг бандасини севиши Унинг иродаси бўлиб, бандага кўплаб лутфу карам этиши, Ўзига яқинлаштириши ва юксак маънавий ҳолу даражалар билан тақдирлаши шаклида ифодаланади. Аллоҳнинг иродаси нимага боғлиқлигига кўра турлича номланади. Бу ирода умумман­фаатга алоқадор бўлса, “раҳмат” дейилади. Агар у хос яхшиликка – эзгуликка дахлдор бўлса, 

“ишқ” – “муҳаббат” деб номланади.

Аллоҳни севадиган аҳли муҳаббат мўминлар уч тоифага бўлинадилар: оддий, мумтоз ва хос мумтозлар1. Ким Аллоҳни кучли севса, уни ҳамма севади. Барча аҳли ислом Аллоҳ ва унинг 

Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни севиш ҳар бир мўминнинг бурчи экани ҳақида ягона бир фикрга келганлар.

Аллоҳнинг Элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Аллоҳ бирор-бир бандасини севиб қолса, шундай дейди:

“Эй Жаброил, мен фалон бандамни севиб қолдим, сизлар ҳам уни севинглар!”

Шунда бутун осмонлар аҳли уни яхши кўриб қоладилар, сўнгра барча ер аҳли уни қабул қиладилар” (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Муслим ривояти).

Яна ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг Исо алай­ҳисалломга шундай бир ваҳий этганини кел­тирган эканлар:

“Бандамнинг қалбига қараб, унда дунёга муҳаббат топмаганимда, унинг кўнглини Ўзимнинг муҳаббатим билан тўлдираман” (Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий, “Жомеъул усул фил авлия” китоби, 335-бет).

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилган эканлар:

“Аллоҳни севишнинг аломати – Аллоҳнинг зикрини севишдир!” (Ажлуний, “Кашфул ахфо”, Ойша розияллоҳу анҳодан Абу Наъийм ва Дайламий ривоят қилган; Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Байҳақий ривояти).

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

151 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

139 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

140 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

144 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

320 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

247 09:24 16.08.2022
« Орқага