Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: Муҳаббат васфи

340

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)

1. Банданинг Аллоҳни севиши Уни улуғлаши, Унга таваккул этиши, Унинг ризолигига инти­лиши ҳамда доимий зикри билан машғул бўлишида ифодаланади. 

2. “Аллоҳни севиш – фарз, суннат, нафила, мустаҳаб бўлган амалларни тўла-тўкис адо этиш, итоатсизликдан узоқ бўлиш, тинимсиз ҳаракат қилиш демакдир”, дейилган. Бу маъно ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳдан ривоят этган мана бу муборак ҳадисларида ўз аксини топган: 

“... Бандам Менга, Мен унга фарз қилган нарсаларим ила яқинлашгани каби Менга маҳбуб нарса ила яқинлаша олмас. Бандам Менга нафллари ила яқинлашишида бардавом бўлса, Мен унга муҳаббат қўяман. Қачон Мен унга муҳаб­бат қўйсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан...” (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ри­воят қилинган, Бухорий ва Аҳмад ривояти).

3. Шунингдек, дейдиларки:

“Муҳаббат жафо чекишдан камайиб, хайру яхшилик ила кўпайиб қолгудай бир ҳол эмас”. 

4. “Севги – бу кўнгилдаги олов, севгилидан бошқа барча нарсани ёндириб юборади”.

5. Аллоҳнинг:

“Аллоҳга ибодат қилинг ва Унга ҳеч бир нарсани шерик келтирманг!” деганини Мужоҳид қуддиса сирруҳу “Аллоҳдан бошқа ҳеч кимни севманг!” маъносида шарҳлаган эканлар.

6. Орифлардан бири Аллоҳдан шундай 

бир кашфу илҳом олганликларини ҳикоя қилибди:

“Эй бандам, барча нарсани сен учун яратдим. Сени эса Ўзим учун яратдим. Сен учун яратилган нарсалар билан машғул бўлиб, Мени унутдинг. Қачонки неъмат сени неъмат берувчидан чалғитганида унинг шукрини адо этолмайсан. Сени Мендан айириб, машғул этувчи ҳар қандай неъмат жазодир ва сени Мендан чалғитувчи ҳар қандай ато балодир”. 

Шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, Аллоҳни севишни даъво қилишда яширин хавф мавжуддир. Шунинг учун Фузайл қуддиса сирруҳу айтадилар:

“Агар сендан “Аллоҳни севасанми?” дея сў­расалар, сукут қил. Чунки агар “йўқ” деб салбий жавоб берсанг, диндан чиқиб қоласан, агар “ҳа” деб жавоб берадиган бўлсанг, ахир сенда чин ошиқлар сифати йўқ-ку! Шунинг учун Аллоҳнинг ғазабидан қўрқ!”

Илоҳиёт олимларидан бири айтади:

“Жаннатдаги энг юксак даражот аҳли маърифат ва аҳли муҳаббатга берилади. Дўзахдаги энг оғир азоб эса ўзи чиндан шундай бўлмагани ҳолда ўзини аҳли маърифат, аҳли муҳаббат деб даъво қилиб юргувчиларга берилади”.

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

54 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

221 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

159 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

158 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

155 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

349 09:45 16.08.2022
« Орқага