(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм)
Инсоннинг ўз нафсига қарши курашида
фойда ва яхшиликлар кўпдир. Аксинча, нафснинг истакларини бажариш ва уларга эргашиш барча ҳалокатларнинг манбаи ҳисобланади.
Зеро, кўпгина олиму мутафаккирлар шу хулосага келишганларки, нафсга қарши туриш, барча саодатлар калити, нафснинг хоҳишларига эргашиш эса бутун ёмонликларнинг асосидир. Бундан ташқари, илоҳиёт олимлари нафсга қарши туришни Аллоҳга итоатнинг асоси ва унга қаршиликни эса тариқатнинг муҳим вазифаларидан деб ҳисоблайдилар. Улар яна марҳамат қиладилар: “Ким бизнинг йўлга кирмоқчи бўлса, унинг нафси ўлимнинг тўртта: қизил, қора, оқ ва яшил турларини татиб кўрмоғи лозим”.
“Қизил ўлим” деганда нафс ва унинг хоҳишларига қарама-қарши туриш, яъни дунё ҳаётининг ҳою ҳавасларига, шунингдек, шайтон ва унинг ёрдамчиларига қарши курашиш тушунилади. Бу ўлимнинг ранги ҳою ҳавасларнинг эзилиб йўқ бўлишини, яъни ҳалокатини кўрсатади.
“Қора ўлим” одамлардан етадиган озор ва қийинчиликларни сабр билан кўтаришдир. Бу хилдаги ўлимнинг қора рангда ифодаланиши унинг нафс учун қанчалик оғир ва қийин эканлигини англатиш учундир.
“Оқ ўлим” очликни ифодалайди, унинг ранги бу хилдаги риёзат туфайли инсон вужудида зоҳир бўладиган ёруғликка ишорадир.
“Яшил ўлим”да эса ямоқли, эскирган кийимларни кийиш ва нафсга хуш ёқадиган чиройли либосларни рад этиш, дунёнинг оз молига қаноат қилиш туфайли гўё ҳаёт ям-яшил (рангга киргандек) бўлади.
Ҳақиқатда Аллоҳ таоло ўз нафсининг ҳою ҳавасига, хоҳишларига қарши турган ҳар бир бандасига ана шу курашлар туфайли барокатлар келишини олдиндан белгилаб қўйган.
Нақл этишларича, Мисрда бир роҳиб инсон кўнгилдаги сирларни билиш илми билан машҳур бўлди. Шунда бир мусулмон олими “Мусулмонларни янглиш йўлга гирифтор қилмасидан олдинроқ уни ўлдириш лозим”, деган андиша-
да пичоғига заҳар суртиб, ниятини амалга ошириш учун йўлга чиқди. Етиб бориб роҳибнинг эшигини тақиллатганда:
– Ҳой мусулмон олими, пичоқни ташла! – деди роҳиб.
Олим пичоқни ташлади ва кириб сўради:
– Бунга қандай эришдинг?
– Ўз нафсимга қарама-қарши турмоқ билан, – деб жавоб берди роҳиб.
Шундан сўнг олим таклиф этди:
– Исломни қабул қилмайсанми?
Роҳиб буни эшитиб жавоб берди:
– Ҳа... Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа ибодатга лойиқ ҳеч ким, ҳеч нарса йўқ, Муҳам-мад – Аллоҳнинг Элчисидир.
Шунда олим ажабланиб сўради:
– Исломни қабул қилишингга нима мажбур қилди?
Роҳиб бу саволга шундай жавоб берди:
– Нафсимга исломни қабул қилишни таклиф этдим, лекин у бўйин товлади, кўнмади. Шунда мен аксинча йўл тутдим.
Шундай қилиб, бу одам айнан нафсга қарши курашиш билан улуғ неъматга эга бўлди.
Нафсга қарши ҳаракатнинг меваси қулфи дилнинг очилиши, Аллоҳга бўлган мақбуллик
даражаси бўлса, нафс билан келишув ва унинг ҳою ҳавасларини қондиришнинг самараси пушаймонлик ва саргардонликдан ўзга нарса эмас. Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизни бундан сақласин!
Нақл қиладиларки, Иброҳим ибн Шайбон қуддиса сирриҳу марҳамат этадилар:
“Кўп вақт ясмиқдан тайёрланадиган таомга тўйишни роса истадим. Лекин бунинг имкони бўлмади. Шом шаҳрида бўлганимда менга
бир коса ясмиқ таоми келтиришди. Тўйгунча едим. Сўнг кўчага чиқиб айланиб юрганимда, ичига қандайдир суюқлик тўлдириб, илиб қўйилган кўзаларга кўзим тушди. Ўзимча бу сирка бўлса керак, деб ўйладим. Мендан сўрашди:
– Нега қараб қолдинг? Булар шаробнинг намуналари, мана булари эса шароб хумлари.
Шунда мен ертўлага кириб май кўзаларни синдириб, ичида бор нарсаларни тўкиб ташладим. Дўкон эгаси эса султон буйруғига биноан тўкяпти, деб ўйлабди. Ишнинг ҳақиқати маъҳузурига олиб борди. У эса мени икки юз дарра уриб, қамоқхонага ташлашни буюрди. Мен пирим Абу[1]лум бўлгач, у мени Ибн Тулун Абдуллоҳ Мағрибий қуддиса сирруҳу то бу шаҳарга келиб, мени ҳимояларига олгунларича шу ерда ўтирдим. Кейинроқ пирим сўрадилар:
– Ўзи нима қилдинг?
– Нафсим тўйгунча ясмиқ таом емоқ истади, едим, сўнг икки юз дарра билан “сийлашди”, – дедим.
Шунда шайх ҳазратлари:
– Жуда осон қутулибсан, – дедилар.
Яна бир ривоятда шундай ҳикоя қилинади. Бир куни ҳавода таянчсиз, муаллақ ўтирган зотдан бунга қандай эришганлигини сўрашганларида у шундай жавоб берибди:
– Ҳавойи нафсимдан кечган эдим кўкдаги ҳаво менга итоатли бўлди.
[1] Ўша вақтдаги Миср ҳукмдори.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.