Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: Вараъ

415

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)

XVII БОБ

Вараъ – бу шубҳали нарсалардан узоқ бўлмоқдир. Динда “шубҳа” ёки “шубҳали” дейилганда ҳали ҳукми аниқ бўлмаган ё унинг ҳақиқати тўлалигича очилмаган нарсалар тушунилади. 

Диндаги амалларда ўта эътиборли бўлиши ҳақида ҳазрат Абу Ҳасан қуддиса сирруҳу устоз­ларининг шундай деганларини ривоят қилган эканлар:

“Кўнгилни дунё (матоҳлари)га интилишдан, хотинларни севишдан, ҳиссиётга, эҳтиросларга эрк беришдан сақлагин! Бунинг барчасида Аллоҳнинг ёзмишига қаноат қил! Бунга Аллоҳ рози бўладиган йўл билан эришсанг, Унга шукр эт. Агар У ғазаб қиладиган йўл билан эришган бўлсанг, дарҳол тарк эт! Аллоҳ жалла шаънаҳунинг муҳаббати гўё атрофида барча яхшиликлар айланиб тургувчи бир марказ (ўқ) кабидир. Агар сенда қуйидаги тўрт фазилат мавжуд бўлса, улар барча яхшиликларингнинг ҳимоя қўрғонидир: чин тақво, яхши ният, ибодату амалда самимий ихлос ва дин илмини маҳкам тутмоқ. Бу тўрт фазилат сенда фақат бирор солиҳ биродар ё бир насиҳатгўй шайхнинг суҳбати билангина камолга етади”. 

Эй биродар, шундай экан, шариат рухсат этган нарсалардан ташқари одамлардан дунёвий нимадир олишдан мутлақо йироқ бўлинг! Шунингдек, юрт қозиларининг рухсат этилмаган нарсалардан ўзлари учун йўл қилиб олган дунё­вий нарсаларига қўл чўзишдан ҳам зинҳор-базинҳор сақланинг! Шайтон улар учун нопокликнинг зоҳирини тилла билан, шакарни оғу билан безайди. Шу боис бу каби шакар таъмли заҳарни ютиш ва усти ялтироқ қалбаки нарсани олтин деб танлаш нодоннинг ишидир. Дарҳақиқат, бу дунёнинг асл қиммати ва фазилати жуда оз – дунё­нинг катта қисми йўқолиб, кичкинагина қисми қолди, холос, у ҳам бўлса, бузилган, айниган. 

Аллоҳ марҳамат қилади: 

“Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир” (Аълаа сураси, 17-оят). 

Охиратнинг интиҳоси йўқ, у чексиздир!

Бир шайх кимдандир озроқ пул олган шогирдига мурожаат этди:

“Эй ўғлим, агар тариқат аҳлидан бўлсанг билиб қўйгинки, сўфийлик йўлини тутганларнинг барчалари одамийлик, жасорат ва мардлик (футувват) бу йўлнинг зарурий шартларидан эканини уқтирганлар. Лекин сен хорликни, қўрқоқликни ва тиламчиликни афзал кўрдинг. Чин мардликнинг қадрини билмадинг. Сен пасткашлик йўлини танладинг. Қандай қилиб фалончидан пул олишга уялмадинг?! Ахир сен менинг, агарчи шариат совға, ҳадяни рад этишни маъқулламаса-да, арзимаган, қайтариши ноқулай бўлган майда-чуйдадан ташқари ҳеч нарса олмаслигимни биласан-ку! Ўша ҳолда ҳам бирон нима билан жавоб қайтариб, ўрнини тўлдиришга интилганман. Сен эса бўлмағур одамдан уялмасдан нарса сўраб, ҳаё пардасини тамомила йиртиб­сан. 

Мен тоғ такаси каби одамларнинг қўлидагига қарашни эмас, балки ундан юз ўгиришни афзал биламан. Мен хонаки эчкига ўхшаб одамлар қўлидагидан ризқланишни хоҳламайман, зеро, уларнинг бойликларининг барчаси йиғилганида ҳам Аллоҳнинг олдида пашшанинг қанотичалик қиммати йўқдир”.

Иброҳим Адҳам дейдилар:

“Луқмангни ҳалол касб ила ўзинг топсанг, кундузлари нафл рўза тутишга, тунлари уйқусиз ибодат қилишга ҳожат қолмайди”.

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

85 12:50 16.08.2022

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

72 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

142 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

346 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

201 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

182 10:35 16.08.2022
« Орқага