Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Аҳмад Арберининг қотиллари қайта судланди

654

Душанба куни суд 2020 йилда Аҳмад Арберининг қотилига айланган икки эркакни 35 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Арбери диний адоват қурбонига айланган, икки йил илгари Жоржия штатида ўлдирилганди.

АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизматининг 36 ёшли собиқ механиги Трэвис МакМайкл ва унинг 66 ёшли отаси, ҳамда 52 ёшли Уильям «Родди» Брайан Брансуик шаҳридаги қамоқхонага жўнатилди.

Уларнинг ҳар учаласи ўтган йили штат суди томонидан умрбод қамоққа ҳукм қилинган. Фақатгина Брайанга муддатидан олдин озодликка чиқиш имкони берилганди. Аммо кейинчалик жорий йилнинг февралида Арберининг фуқаролик ҳуқуқларига тажовузда, унга нисбатан ирқий камситиш ва таъқибда айбланади ва федерал миқиёсидаги судга тортилади. МакМайкллар оиласи шунингдек, ўточар қуролларни ноқонуний сақлашда ҳам гумонланади.

Судьянниг сўзларига кўра, кичик МакМайкл Арберининг териси ранги туфайли жиноятга қўл урган.

“Сизнинг йўқотишингизни таърифлаш мумкин эмас. Менинг сўзларим сиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин, аммо бундай бўлишини ҳеч қачон истамаганман”, – деган Грегори МакМайкл марҳумнинг оиласига.

Аммо ўз ўғли ва рафиқасидан узр сўраган Грегори Арберининг яқинларидан кечирим сўрамади.

Брайан ҳам жиноятдан чуқур афсусда эканини таъкидлаган. Судья унинг нисбатан енгилроқ жазога лойиқ эканини, аммо бу жазодан бутунлай қутулишни англатмаслигини айтган. Унинг қўшимча қилишича, қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бўлгач, у Брайан 90 ёшдан ошади.

Аҳмад Арберининг отаси Маркус судланувчиларни “уч иблис” деб атаган. Шунингдек, у Трэвис МакМайклни қора танлиларга нафратда айблаган.

Арбери 2020 йил февралида тонгда кўчада югураётган пайтида МакМайкаллар томонидан отиб ташланган. Унинг қўшниси Брайан ҳам ўз машинасида Аҳмадни қувади ва Трэвиснинг қуролдан ўт очаётган пайтини видеога олади.

Ушбу видео тармоқда бир неча ой ўтиб пайдо бўлади ва норозиликларга олиб келади. МакМайкллар Арбери шубҳали кўринганини, ўша пайтда шаҳарда қуролли ҳужумлар кўпайиб кетганини баҳона қилган.

АҚШда сўнгги йилларда мусулмонларга қарши ҳужумлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, Альбукерка шаҳрида сўнгги бир ойда тўрт мусулмон ўлдириб кетилди. Уларнинг қотиллари ҳамон топилгани йўқ. Шаҳардаги мусулмонлар жамоаси қаттиқ қўрқув ичида қолган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

421 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

709 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

381 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

384 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

297 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

528 15:55 01.10.2022
« Орқага