Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ал-Ақсо»да мусулмон ва яҳудийлар ўртасида яна тўқнашув бўлди

1189

Қуддусдаги «Ал-Ақсо» масжидида бугун Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида яна тўқнашув бўлди. 

Унда томонлар бир-бирини айбламоқда. Фаластин томонига кўра, яҳудийлар Исроил полицияси ҳамроҳлигида «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига бостириб кирган ва қадамжога кириш йўлларини ёпиб қўйган.

Бундан ташқари, полиция масжидда бўлган мусулмонларни ҳибсга олишга ҳаракат қилган. Хавфсизлик кучлари ибодатхонага келувчиларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ ва пластик ўқлардан фойдаланган. Бунга жавобан фаластинликлар Исроилга қарши шиорлар айтган. Полиция фаластинликларни масжиднинг Ал-Қибла биносига қамаб қўйган.

Исроил томони тўқнашувга яҳудийларнинг «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига киргани сабаб бўлганини айтган. Чунки Исроил полицияси Рамазон ойи тугагунга қадар мусулмон бўлмаганларнинг Маъбад тоғи ва «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига боришини тақиқлаганди. Яҳудийлар мусулмонлар уларга қарата тош отгани, оқибатда бир нафар зобит енгил жароҳатлаганини таъкидлаган. Фаластинликлар яҳудийларга қараб бақиргани, масжидга киришига қаршилик кўрсатгани келтирилган. Исроил полицияси тартибни сақлаш учун иш олиб борганини, мусулмонлар уларга қарата «Ал-Ақсо»даги Ал-Қибла биносида буюмлар отиб, бақирганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Қуддуснинг Маъбад тоғидаги "Ал-Ақсо" масжидида Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида тўқнашув бўлганди. Унда 152 фаластинлик жароҳатланган. Жанжал исроиллик полициячилар томонидан минглаб намозхонлар ибодат учун масжидга тўпланган пайтда амалга оширилган.

Исроил хавфсизлик кучлари эса тартибсизликлар уюштириш учун масжидга қўйилган тошларни олиб ташлаш мақсадида «Ал-Ақсо»га кирганини таъкидлаганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

627 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

76 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

277 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

621 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

350 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

193 20:45 06.07.2022
« Орқага