Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Албир Крганов: "Афсуски, Москвада масжидлар етишмаслиги муаммо..."

1042

Бугунги кунда Москвада масжидлар етишмаслиги сабаб 30 мингдан зиёд киши ҳар ҳафта жума намозини пойтахт кўчаларида адо этишга мажбур. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари муфтий Албир Крганов маълум қилган, деб хабар бермоқда РИА Новости. 

“Афсуски, пойтахтда масжидлар етишмаслиги муаммосини яна бир таъкидлашим даркор. Ҳайит намозлари у ёқда турсин, ҳатто жума намозларини 30 мингдан зиёд мусулмонлар кўчада адо этишга мажбур, чунки масжидларда жой йўқ”, — деган муфтий.

Хабарга кўра Албир Крганов бу йил Москвада Рамазон ҳайити намозини оммавий ўқишга тақиқ қўйилмаганини таъкидлаган. Унинг тахминига кўра, шаҳарда Рамазон ҳайитини нишонлашда 250 минг нафарга яқин киши иштирок этади. Крганов Москва ҳукуматига мурожаат қилиб, бу муаммони албатта ҳал этиш ва шаҳарда масжид қурилиши учун ер ажратишни сўраган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путин Туркияга боришга рози бўлди

729 16:56 27.01.2022

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

266 15:11 27.01.2022

Россия ёлланма аскарларининг Буркина-Фасода нима иши бор?

715 14:30 27.01.2022

АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича талабларига жавоб қайтарди

776 11:05 27.01.2022

Россияда Украина шарқига ҳарбий ёрдам юбориш таклиф қилинди

580 09:30 27.01.2022

Камолиддин Раббимов: «Украина-Россия, Россия ва коллектив ғарб муносабатларининг янги босқичи бошланяпти»

2391 23:30 26.01.2022
« Орқага