Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Альбукеркеда сўнгги бир ойда тўрт мусулмон қотиллик қурбонига айланди

1392

Муҳаммад Имтёз Ҳусайн Альбукеркедаги уйидан ташқарига чиқишга, уй атрофидаги гулларни суғориш ёки машинасидан китоб олишга, ҳатто болохонага ҳам чиқишдан қўрқади.

“Фарзандларим уйдан ташқарига чиқишимга рухсат бермайди”, – дейди 41 ёшли жаноб Ҳусайн. Унинг укаси Муҳаммад Афзал Ҳусайн бир ҳафта илгари уйдан бир неча мавзе узоқда оғир яраланади. У шаҳарда сўнгги бир ойда отиб кетилган тўртинчи мусулмон. Икки ҳафта илгари уч нафар маҳаллий мусулмонлар ўлдириб кетилди. Маҳаллий маъмурият бу мусулмон жамоатига қарши қаратилган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Жума куни Жанубий Осиёдан келган 20 ёшли эркак ўлдирилди. Полиция унинг исмини очиқламаяпти. Бошқа бири 41 ёшли Офтоб Ҳусайн эса 26 июль куни оғир яраланди. Полиция буларнинг барчаси 2021 йилда ўлдирилган 62 ёшли Муҳаммад Аҳмадий ўлими билан боғламоқда. Аҳмадий ўзи ва укасига тегишли корхона яқинида отиб кетилган.

Альбукерке полицияси, федерал қидирув бюроси ва расмийлар аҳолидан жиноятчиларни топишда ёрдам сўраган.

Қотилликлар маҳаллий мусулмонлар орасида хавотирларга сабаб бўлган. масалан, Нью-Мексикадаги Ислом марказига доимий ташриф буюрувчилардан бири бошқа қайтмаслиги, жиноятчилар нишонига айланишдан қўрқаётганини айтган.

Бошқалар ҳам штатни вақтинчалик тарк этган. Ироқлик эмигрантлардан бири 1980 йилларда АҚШга биринчи бор келган пайтлари ўзини хавфсизроқ ҳис қилганини таъкидлаган. Салим Ансорий исмли кишининг сўзларига кўра, масжидда кечки хизматларни бажарадиган айрим ходимлар ишдан бўшаганини маълум қилган.

Ислом маркази директори Аҳмад Асаднинг сўзларига кўра, у шу шаҳарда вояга етган, аммо ўзини мусулмон сифатида яккаланиб қолганини ҳеч қачон сезмаган. 

Муҳаммад Имтиёз Ҳусайн саккиз йилдан буён оиласи билан Қўшма Штатларда хавфсиз яшаб келганини, укаси Муҳаммад эса 2017 йилда кўчиб келганини, улар куннинг исталган қисмида эркин ҳаракатлана олганини айтган.

“Ҳозир эса ойнага қараб: Бу менинг укам ўлдирилган жойми? Биз ҳаракатланишимиз мумкинми? – деган саволни бераман”, – дейди жаноб Ҳусайн.

Дастлаб у укасининг жасадини аждодлари дафн қилинган Покистонга жўнатмоқчи бўлган. Аммо кўплаб жароҳатлар Муҳаммадни таниб бўлмас ҳолатга олиб келган, шу сабабли АҚШда дафн этишга қарор қилган.

Умуман олганда, АҚШда диний адоват туфайли мусулмонларга қарши амалга оширилаётган жиноятлар динамикаси камайган. Калифорния давлат университети жиноят ҳуқуқи профессори Брайин Левиннинг сўзларига кўра, 2020 йилда бу кўрсаткич 2001 йил 11 сентябрдан кейин илк бор пасайган. Аммо шу билан бирга бу рақамлар пандемия туфайли атайин камайтириб кўрсатилган бўлиши мумкин.

Бироқ диний адоват негизидаги жиноятлар 2021 йилда яна 20 фоизга, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 4.7 фоизга ошган. Профессор Левин умуммиллий инқирозлар даврида бу кайфиятлар янада кенг тарқалиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Ҳокимият жиноятларнинг асл мотивлари аниқлангунча “адоват” атамасини қўллашдан бош тортган.

Ўтган йили Ислом марказига номаълум аёл томонидан ўт қўйилишининг олди олинди. У қўлга олинган ва қасддан ўт қўйишда гумонланмоқда.

Аҳмад Асад Ислом марказининг 2500 аъзоларини хавфсизлик таъминлангунга қадар имкон қадар уйдан чиқмасликни сўраган. Шу билан бирга у бошқа конфессиялар ва жамоаларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилаётганини, аммо бу сафар “ умидсизлик ва тушкунлик”ка тушганини айтган.

“Мен машинага ўтираётган пайтимда атрофни текшираман. Улар ҳақиқатдан ҳам бизни кузатаётганини билмаймиз”, – деган у.

Марказнинг айрим аъзолари полиция суриштирувидаги ноаниқликлардан ҳафсаласи пир бўлганини билдирган. Аммо Асад маълумотлар сир сақланаётганини тўғри тушунишини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

449 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

744 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

402 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

388 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

303 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

536 15:55 01.10.2022
« Орқага