Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Алишер Қодиров: “Миллий ғурур йўқ, ўзбек деса қўрқиб кетадиган ўзбеклар бор...”

5025

“Миллий тикланиш” Демократик партиясининг раҳбари Алишер Қодировнинг “Давлат идораларига мурожаатлар давлат тилида бўлсин, бошқа тилда бўлса давлат тилига таржимаси илова қилинсин, жавоблар давлат тилида бўлсин”, деган таклифига халқ вакилларининг муносабати ҳақида унинг ўзидан сўрашни маъқул кўрдик. Партия раҳбарининг бўш вақтини топиш ҳам осон кечмади, фақат ярим тунга яқин унинг вақтини "ўғирлаб" кичик суҳбат қилдик.

Azon.uz мухбири: –  Ўзингизнинг овоз бериш ва депутатларнинг фаолияти ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз.

Алишер Қодиров: – Кўп депутатлар фидойи. Жонкуяр. Лекин партиявий интизом чегарасидан ташқарига ҳар қандай ҳолатда ҳам чиқолмайдиган депутатлар бор экан. Улар барча масалаларда партиянинг ғояси чегарасидан чиқолмайдилар.  Айрим қонун лойиҳаларида фикрлар тўқнашмайди, лекин давлат тили масаласида фарқлар яққол кўриниб қолди. “Рус тилида иш юритаверсин, болалар рус тилида савод чиқарса ақллироқ бўлади, ўзбек тилини мажбурий қилиб қўйсак рус кампирлар бор, улардан қандай талаб қиламиз...” бир-биридан қизиқ қаноатлар... “Бизга ўзбек тилини ўрганиш жуда қийин, бизни мажбурлаш инсон хуқуқларига зид” деган ҳамкасбимиз ҳам бўлди. Совет идеологиясининг шуурсиз қаноатларидан ҳали бери қутилишимиз қийин экан, деб ўйладим.

Azon.uz мухбири: –  Депутатларнинг бу таклифга қарши чиқишининг сабаби нима деб ўйлайсиз?

Алишер Қодиров: –  Миллий ғурур йўқ, ўзбек деса қўрқиб кетадиган ўзбеклар бор. Парламентга янги ҳаво кириши нақадар муҳим. Президентни нега ҳамма айтганини амалга ошира олмаётганини асл сабабларидан бири шу бўлса керак. 

Azon.uz мухбири: – Энди бу модда яна қачон овозга қўйилади?

Алишер Қодиров: – Модда қўмитага қайтарилди. Қайтадан келишиб киритилиши керак. Лекин мен “Миллий тикланиш” ДП фракциясининг таклифини 75 та овоз олишига ишонмайман. 10-15 та бошқа миллатли депутатлар қарши бўлади деб ўйлагандим, туппа тузук, ўзимизни ўзбекларни она тилимизга бўлган меҳрсиз муносабатидан хафсалам пир бўлди. Кейинги чақириқ депутатларни ватанпарварроқ бўлишига умид қилиб қолишдан бошқа чора йўқ.

Azon.uz мухбири: – Тиғиз иш режангиздан вақт ажратганингиз учун ташаккур. Халқимиз, миллатимиз ва динимиз учун эзгу ишларда асло чарчаманг!

Ёқуб Умар суҳбатлашди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алишер Қодиров: «Ҳукумат комиссияси бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жиддий жазолашига ишонамиз»

564 11:37 26.01.2022

Алишер Қодиров: «Тарбия оиладан бошланиши керак»

458 11:45 24.01.2022

Алишер Қодиров президентлик сайловларида ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади

1842 11:00 22.10.2021

Алишер Қодиров янги солиқ турини таклиф қилди

1533 13:35 14.10.2021

Алишер Қодиров: «Аҳолининг 20 фоизи эътиқод талабидан келиб чиқиб банкларга мурожаат қилмайди»

2352 12:10 22.05.2021

Алишер Қодиров: “Ўзбекларнинг ўз юртида ривожланиши ҳақида гапиришдан табиийроқ нима бўлиши мумкин?”

1860 17:19 04.05.2021
« Орқага