Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Алкогол ва тамаки маҳсулотлари тарқатилишига чекловларни кучайтириш таклиф қилиняпти

1466

Кеча, 6 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда «Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасидаги нормалар атрофлича кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Тадбирда таъкидланишича, мамлакатимизда алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасида қатор қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлса-да, уларнинг амалиётда ижро этилиш ҳолати қониқарли даражада эмас.

– Қонун лойиҳаси билан алкогол ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса бундай маҳсулотлар ва мосламаларни сотишни рад этиши шартлиги белгиланмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова.

Қонун лойиҳасида алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда. Ушбу қоидаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда. Алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мажбуриятлари белгиланмоқда. Тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровига (қутисига) тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун ажратилган майдон юзаси 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда.

Тадбирда қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар берилди. Ушбу таклифлар депутатлар томонидан атрофлича ўрганилиб, лойиҳада ўз аксини топадиган бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда алкоголь ва тамаки сотилмайдиган қишлоқда бир йилдан буён жиноятчилик содир этилмади

5834 15:30 26.09.2022

Алкоголь ва тамаки истеъмолини чеклаш бўйича қонун рад этилди

1678 14:35 13.06.2022

ФИФА Қатарни Жаҳон чемпионати вақтида спиртли ичимликлар сотувига рухсат беришга чақирмоқда

2051 12:15 06.02.2022

Қаршимизда турган янги офат – СНЮС маҳсулотлари!

2808 11:05 05.12.2021

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш чекланиши мумкин

1924 10:50 15.06.2021
« Орқага