Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинг!

2011

– Бир киши кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.

– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.

– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми? Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”, деб айтган. 

Ҳазмнинг биродари Суҳайл айтади: «Молик ибн Динор вафот этгач, тушимда уни кўриб, «Эй Абу Яҳё, Аллоҳ таолога қандай ҳолатда рўбарў бўлдингиз?» деб сўрадим. «Гуноҳларим жуда кўп эди. Лекин Аллоҳ азза ва жалла ҳақидаги яхши гумоним уларни ўчириб ташлади», деди».

Юнус алайҳиссаломни кит ютиб юборганида, Роббилари ҳақида ёмон гумон қилмадилар, китнинг қорнида бўлган ҳолда: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди (Анбиё, 87). Натижада, Аллоҳ таоло нажот берди.

Ҳақиқий мўмин-мусулмон киши Аллоҳ таолонинг шариатда жорий қилган ҳукм, буйруқ ва қайтариқлари ҳақида доимо яхши гумонда бўлади. Аллоҳ таоло нимага буюрган бўлса, албатта, ўша нарсада ҳикмат ва инсоният учун манфаат бор, қайтариқларида эса зарар, бузуқлик ва ахлоқсизлик бор деб билади.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан уч кун илгари: "Сизлардан бирортангиз то Аллоҳга ҳусни зонн (чиройли гумон)  этмагунча вафот қилмасин", деб айтганларини эшитдим. 

Абу Довуд ривояти. 

Шундай экан, Аллоҳ ҳақида яхши гумон қилинглар, ким гўзал гумон қилса, муваффақиятга эришади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон – Қирғизистон можароси: жабрланганлар сони ортяпти

433 23:00 27.01.2022

Мубашшир Аҳмад: “Жумҳур уламо тан олмаган жиҳодга бораман дейиш – ғирт абсурд иш”

340 22:24 27.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Боғловчи сўз қўшиб, талоқни такрорлаш

151 22:10 27.01.2022

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишмалар юз берди

425 21:28 27.01.2022

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

217 21:05 27.01.2022

Динимни ўрганаман: Рамазон рўзасини нафл нияти билан тутиш мумкинми?

245 20:10 27.01.2022
« Орқага