Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

2343

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм8-қисм9-қисм10-қисм11-қисм, 12-қисм, 13-қисм 14-қисм, 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм)

АҲДГА ВАФО ЭТАМИЗ

Эртаси жума куни эди. Тахминан икки мингдан зиёд жангчи тўпланди. Намози жумъа вақтида амир ҳам етиб келди. Уни кўриб саҳобалар давридаги лашкарбошилар тасаввури кўз олдимда гавдаланди. Ўнг тарафида маузер тўппонча, ханжар осилиб турар, танасини айлантириб ўраган ўқдонларда ўқлар тизилиб турар, қўлида стволли милтиқ бор эди. Кўринишидан камтар ва олийжаноблиги сезилиб турган амир шаҳдам қадамлар билан юриб минбарга кўтарилди. Милтиғига суяниб, шиддат-шижоат, фикру-ҳидоят билан хутба ўқий бошлади. Хутба эшитган кишидан умидсизликни қувиб, қалбини хотиржам этар эди. Хутба сўнгида ўқилган намозда шундай бир лаззат ва роҳат бор эдики, бу роҳат ва лаззатни дунё нопокликларига шўнғиб кетган руҳга ўша кундан бошқа насиб этмади. Фарзнинг орқасидан суннатларни ҳам адо этиб бўлинса-да, ҳеч кимнинг қўзғалгиси келмас эди. Орқамга ўгирилиб карадим. Охирги икки сафдаги йигитлар қўлларига қурол ушлаб, ҳушёрлик билан теварак-атрофни кузатиб турар эдилар.

Шайхдан қалъани айланиб чиқишга изн сўрадим. Илтимосимни қабул этиб, қўлларидаги рўмолни бериб бир навкарни менга ҳамроҳ килдилар. Қаерга борсак, рўмолни кўрибоқ салом беришар, хушдиллик билан кутиб олишар эди. Масжид устидаги тўрт йигит чоратрофни дурбин орқали кузатиб туришарди. Ҳатто энг баланд тоғларнинг устиларига ҳам кузатув марказлари ўрнатиб, хабарларни етук услуб билан етказиш чоралари ҳам кўрилган эди. “Тахта Қорача” ҳамда “Лангар ота” тоғлари ниҳоятда муҳим марказлардан ҳисобланарди. Самарқанд ва Шаҳрисабз ўртасидаги “Тахта Қорача” тоғи жуда улкан ва баланд бўлиб, ундан ўтиш жуда мушкул ва хатарли эди. Йўллар фақат бир неча ойгина ўтишга қулай бўлар, шунда ҳам икки кундан кам фурсатда ўтиб бўлмас эди. Ҳар ўн олти милда бир хабар маркази ташкил этишган бўлиб, хабарчи биринчи марказга етказар, у ердан иккинчи бир одам кейинги марказга етказар, шу тариқа шом вақтида Самарқанддан олинган хабар субҳидамда кароргоҳга етиб келар эди. Бухородан олинган хабарлар эса “Қизилэмчак”даги чорвадорлик ва зироатчилик билан шуғулланаётган курашчиларга, улардан эса бу ерга етиб келар эди. Узоқ вақт айланиб масжидга келсак, дуо қилинаётган экан. Дуодан сўнг, шайх ўтган ҳафтадаги ҳодисаларни бирма-бир эшиттирди. Сўнг маслаҳат ҳайъатини чақириб, кечаги меҳмоннинг маслаҳатини ўртага ташлади. Озгина фурсат баҳсу мубоҳасадан кейин, Ватандан кетмай, курашни давом эттиришга қарор қилдилар.

Қуёш ботиб бораётган эди. Тўсатдан Ғийлон тарафдан шайхнинг ўғли Исломиддин қайтиб келди, деган хушхабар етиб келди. Исломиддин уч ойдан буён дом-дараксиз кетган эди. Ўзи ниҳоятда билимдон, туркий ва форсий тилларда фасоҳату балоғат ила шеър ва мақолалар битувчи адиб экан. Улуми исломиядан ташқари Тошкентдаги янги замонавий билим юртлари (гимназия)да ҳам таҳсил олган, рус тилида қийналмай сўзлай ва ёза олар экан. Анвар Пошонинг назари тушган бир неча Туркистон навқиронлари орасида Исломиддин ҳам бўлиб, Анвар Пошонинг ўзи унга ҳарбий таълимни ўргатган эди. Исло- Аъзам Ҳошимий 77 миддин ҳам Бухородаги ва Қаршидаги қатлиомга шоҳид бўлган ва Қаршидаги олимни қатл этганларида қўмондон бўлиб қизил аскарларга ҳужум этишган экан. Қаршидан Болюна тарафга кетаётганида қизиллар ушлаб олишибди. Бир амаллаб уларнинг чангалидан кутулиб, Афғонистонга ўтиб кетибди. Афғонистондан тўлиқ маълумотлар олиб қайтибди. Афғонистонга боришидан мақсад, ўзларига кўмак қилиш-қилмасликларини аниқлаш, зарурат бўлиб кўчиб келинса, қанча кишига бошпана топилишини ўрганиш бўлиб, катта умидлар билан бориб, орзуси ушалмай қайтиб келган эди. У ерда кўрган нарсаларини шайхга бирма-бир сўзлаб берди.

(давоми бор)

Ушбу рукн «Azon kitoblari» нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

28 22:05 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

198 21:40 30.11.2021

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

247 21:05 30.11.2021

Динимни ўрганаман: намоз ракатлари орасида гапирмаслик ҳақида

491 20:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

324 19:06 30.11.2021

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

176 19:00 30.11.2021
« Орқага