Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Самарқанд

2655

(1-қисм2-қисм3-қисм, 4-қисм)

САМАРҚАНД

Самарқандга поезд паттасини олиб, кеч соат саккизда хат ташувчи поездда сафарга равона бўлдим. Эртасига Ховосга етиб келдик. Бир ошхонанинг хўжайини гуручни йигирма рублга сотиб олди. Ховос ҳам маънан, ҳам моддий қаҳатчиликка учраган эди. Коммунистлар деҳқонларнинг барча озиқ-овқат маҳсулотларини тортиб олган эдилар.

Кечки поездда яна Самарқандга отландим. Ошхона хўжайини самарқандликлар либосини кийишни маслаҳат берган эди. Шунинг учун узун самарқандча тўн сотиб олдим, уни кийиб самарқандлик ўзбек шаклига кирдим.

Самарқандга етиб, “Тилла Қори” мадрасасига жойлашдим. Эртасига Қори Абдулмаликнинг танишини ахтара бошладим. Ахири топдим, у мени Самарқанддан икки ярим фарсах узоқликдаги, Майман қишлоғига олиб борди. Бу ерда Бухорий номи билан машҳур бир олим бор экан. Беҳад зеҳнли, сермулоҳаза ҳамда андишали бўлганидан оммаи хоснинг суянчиғи эканлар. Қори Абдумалик у кишига бир хат берган эди, уни тақдим қилдим. Хатни олишдан олдин: “Мен ҳеч ким билан махфий сирдошлик ва ҳеч кимдан хат олмасликка қарор қилганман”, дедилар.

Шунга қарамасдан, бизни ниҳоятда илтифот билан қаршилаб, ўз қўллари билан чой қайнатиб ичирдилар.

Мен: “Қори Усмон Олмос сизга салом йўлладилар”, деб саломларини етказдим. Узоқ вақт “ваалайкум салом, ваалайкум салом”, деб алик олиб турдилар. Сўнгра: “Олмос дурустми?” дедилар.

– Яхши, дуруст, – дея жавоб қилдим.

– Энди қаерга бормоқчисиз?

– Бухоро ёки Шаҳрисабзга.

– Шаҳрисабзга кимнинг олдига борасиз?

– У ерда тоғам яшайдилар, – деб исмларини ҳам айтдим.

Кейин билсам, домла Бухорий Муҳйиддин тоғамнинг шогирди эканлар.

Домла Бухорий жуда хурсанд бўлдилар. Суҳбатимиз қизиб кетди. Бухорий домла: “Мусулмонларга синалиш вақти келди, ким софдилу ростгўй, ким мунофиқу бебурд ҳаммаси алоҳида-алоҳида бўлиб ажрайди”, – дедилар. Домла ҳафтада бир кун тафсир, ҳадисдан дарс берар эдилар. Бу дарсга одамлар узоқ-яқиндан, ўз жонла-рини хатарга қўйиб келишарди. Қишлоқдан бирмунча узоқликда машҳур “Тахта Қорача” тоғлари бошланар, у тоғларда юрт курашчиларининг қароргоҳи жойлашган эди. Улар кунора тоғдан тушиб, қўққисдан коммунист-ларга ҳужум қилишарди-да, уруш майдонини озгина қи-зитиб тезда ғойиб бўлишарди. Домла Бухорий ҳам дарс жараёнида коммунистларнинг бўҳтонларига қарши жа-воб берардилар.

Бир кун менга:

– Биз Туркистон мусулмонлари куфрони неъматга мубталомиз, хусусан, ҳазрат уламоларимиз инқилоб сели қўзғалишига қарамасдан ухлаб ётишди, қачонки сел масжид, мадраса, хонақоҳлардан ошиб кирганда, қўққисдан уйғониб кетишди. Энди бу ғафлати азим бўлмиш гуноҳнинг каффорати ўз жонларини қурбон қилишдан бошқа нарса билан ювилмайди! – дея ҳасрат қилдилар.

(давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қарши–Самарқанд йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

241 17:09 16.10.2021

Самарқанд: хонадонда газ портлаши юзасидан тергов олиб борилмоқда

259 12:11 12.10.2021

«Самарқанд» аэропорти вақтинча ёпилмоқда

625 12:05 10.10.2021

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

450 13:20 05.10.2021

Самарқанддаги боғчада ёнғин — ФВВ хабари

662 19:40 04.10.2021

Шавкат Мирзиёев уни ишдан кетказмоқчи бўлганлар ҳақида гапириб берди

1307 16:35 25.09.2021
« Орқага