Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Алвидо, Ватан! Учрашув

1982

Учрашув

Темурбек тоғамнинг ҳузурларига олиб борди. Тоғам қучоқ очиб, меҳр билан бағриларига босдилар. Ёшлари саксонларга яқинлашган, лекин ниҳоятда тетик, соғлом, юзи оқ-қизилга мойил, пахтадек оппоқ соқолли, ҳайбатли киши эканлар.

Тоғам: “Онангнинг аҳволлари қандай? Ёнида кимлар қолди?” дедилар.

– Уч ой олдин, йўлга чиқмасимдан илгари соғу саломат эдилар, лекин барча фуқаролик хуқуқларидан маҳрум қилиндилар.

– Ҳуқуқларидан маҳрум этилган?! Бу нима дегани? – дея ҳайрон бўлиб сўрадилар.

– Аллоҳга ва Қиёмат кунига имон келтирган кишиларга “руҳонийлар” деган ном қўйиб, уларни барча фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум этадилар, – дедим.

– Эй Аллоҳ! Булар Роббул изза тарафидан бизнинг ношукурчилигимиз сабабли юборилган балолардур, – дея хомуш бўлдилар.

Сўнг Темурбекка:

– Ҳожи Ҳўқандийни чақир, – дедилар.

Ҳожи Ҳўқандийнинг номлари менга таниш эди. У зот жаҳонгашта инсон эдилар. Арабистон, Туркия, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ҳамда бир қанча Европа мамлакатларини кезиб чиққан эдилар. Анвар Пошшонинг яқин дўстларидан бўлиб, ҳозирги кунда тоғамнинг боғ ва ерларининг назоратчиси эдилар. Келганларидан сўнг тоғам у кишига юзланиб:

– Жалолиддин эшонни тезда бу ерга олиб келинг, – дедилар.

У киши бир мунча фурсатдан сўнг қайтиб келиб: “Жалолиддин эшон “Лангар ота”га кетибдилар, икки-уч кундан кейин қайтиб келар эканлар”, деб хабар берди.

Ҳожи Ҳўқандий Қаршидан мусулмонларга хунрезлик қилинган куни келган экан. Бутун воқеани батафсил сўзлаб берди. Маълум бўлишича, Қаршида халқнинг кўз ўнгида қатл этилган довюрак олим, Бухоронинг машҳур муфтийси домла Холмурод бўлиб, Лоғон масжидининг имоми шу кишининг шогирди экан. Эртасига Саййид Жалолиддин эшон келдилар, тоғам:

– Саййид, сиз социалистларнинг мақсади фақат камбағалларга ҳамдардлик, таълим-тарбияни умумийлаштириш, маошнинг миқдорини муқаррар қилиш, заруратдан ортиқ ерни ўз мулкида сақламаслик, хотин-қизларнинг ҳуқуқини сақлаш ва тамом миллатни ўз эркига қўйиш, дер эдингиз-ку?! – деди.

– Тўғри айтдингиз, тақсир. Ҳозир коммунистларнинг ҳақиқий башараси яққол кўз ўнгингизда. Маълум бўлдики, уларнинг барча даъволари ғирт ёлғон ва ҳийла экан. Ҳожи Ҳўқандий Шаҳрисабзда кўрган нарсаларни Ғузорда ўз кўзим билан кўрдим, – деди. Мен у кишига афғоний консул юборган мактубни бердим. Ўқиб чиққач:

– Ғузорда биз кўрган ишлар бутун Туркистон ҳолатининг таржимаси экан, – деди.

(давоми бор)

Ушбу рукн «Azon kitoblari» нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланди

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алвидо, Қуръон ойи — Рамазон

552 13:25 28.04.2022

Алвидо, Ватан! Афросиёб мажлиси

1928 20:05 11.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

3591 20:10 10.10.2021

Алвидо, Ватан! Аҳдга вафо этамиз

2703 20:10 09.10.2021

Алвидо, Ватан! Аслаҳа таққан шайх

1975 20:05 08.10.2021

Алвидо, Ватан! Аллоҳ суйган кишилар

2231 20:10 07.10.2021
« Орқага