Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Америка аскари Япониядаги масжидда ҳидоятга эришди

1746

 Япониядаги Американинг ҳарбий базасида аскар бўлган Жонс Тимоти Токио масжидида ўтказилган маросимда калимаи шаҳодатни айтиб, Исломни қабул қилди.

Америка аскари Токио масжиди ходимларига мусулмон бўлишни истаётганини билдиргач, у учун "Ижтимоий қабул қилиш маросими" ўтказилди. 

Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган маросимда Токио масжиди имоми Муҳаммад Рифат Чинор Жонсга Ислом динининг иймон ва ибодат асосларини тушунтириб, динимиз ҳақида маълумот берди. 

Шаҳодат калимасини айтгандан кейин Жонс Тимотига динни қабул қилганлик гувоҳномаси, Туркия муфтийлиги томонидан чоп этилган инглиз тилидаги Қуръони каримни ва ислом динига оид китобларни совға қилди. 

Маросимдан сўнг Жонс Ислом динига қандай қилиб қизиқиб қолганини айтиб берди. Унинг айтишича, болалигидан насроний динида тарбияланган, Исо пайғамбар унга динни тўлдирувчи илоҳ сифатида ўргатилган, лекин унинг онги болаликдан бу таълимотни қабул қила олмаган. 

Кейинчалик Жонс Америка армиясига аскар сифатида қабул қилинган. Ҳарбий базада ҳатто телефондан фойдаланиш ҳам тақиқланган бўлишига қарамай, у бир амалаб Ислом дини ҳақида маълумотларга эга бўлган. Ҳарбий база тартибларига кўра, аскарларга ибодат қилишлари учун черков ва масжидга боришга рухсат берилган. У масжидга боришни танлаган ва у ерда ислом динини чуқурроқ ўрганиб, масжид имоми билан суҳбатлар ўтказган.   

"Қачон ўлишимни билмаганим учун тезроқ мусулмон бўлишни хоҳлардим ва Токио масжидига келдим. Бу ерда шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлганимдан бахтиёрман”, дейди у. 

Токио масжиди имоми Муҳаммет Рифат Чинор 2022 йилда унинг ҳузурида 141 киши мусулмон бўлганини, уларнинг 90 фоизи японияликлар, қолган ўн фоизи эса Америка, Англия, Филиппин ва Вьетнам каби давлат вакиллари эканини айтди.

Имомнинг эътироф этишича, Япониянинг бошқа масжидларида ҳам Исломни қабул қилганлар сони кўпайиб, бутун дунёда бўлгани каби Узоқ Шарқда ҳам одамларнинг динимизга бўлган қизиқиши кундан-кунга ортиб бормоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Навоийнинг Гули исмли севгилиси бўлганми?

34 17:05 27.01.2023

«Путиннинг ҳаракатларида ватанга хиёнат аломатлари бор» — Санкт-Петербург депутатлари амалдорларга қарши курашмоқда

209 16:35 27.01.2023

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

538 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

615 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

255 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

188 14:20 27.01.2023
« Орқага