Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Америка Эронга душманлик қилишда давом этади

1083

АҚШ 2020 йилда Эроннинг минтақадаги таъсирини камайтириш мақсадида унга нисбатан санкцияларни янада кучайтиради. Бу ҳақда АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук журналистлар билан мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ТАСС. 

“Бизнинг мақсадимиз Барак Обама пайтида бой берилган Эронни тийиб туриш тизимини қайтадан тиклашдир. Ғарб ядровий келишувни сақлаб қолишга уринган бир пайтда Эрон минтақадаги экспансияни молиялаштириш билан шуғулланди, – деди Хук. – Эроннинг минтақадаги хавфи сусаймоқда, 2020 йилда Эрон иқтисодиётига қарши санкцияларни кучайтирганимиздан кейин янада сусаяди”.   

Трайан Хук тилга олган ядровий келишув Эрон ҳамда дунёнинг олти йирик давлати – Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция ва Германия ўртасида 2015 йилда тузилган ва 2016 йилнинг январида кучга кирган. Келишув БМТ Хавфсизлик Кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишини, Эрон эса ўз навбатида ядровий фаолиятини чеклашини ва уни халқаро назоратга очишини кўзда тутган эди. Бироқ 2018 йилда АҚШ келишувдан чиқди ва Эронга нисбатан санкцияларни қайта тиклади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, АҚШ ядровий келишувга қўшилган бошқа давлатларни ҳам унинг шартларини бажармасликка мажбурламоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

308 10:29 24.01.2022

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1243 17:13 21.01.2022

Эрон билан ядровий келишув. Яқин Шарқда яна уруш бўладими?

875 14:42 20.01.2022

Иброҳим Раисий тарихда илк марта Кремлда намоз ўқиди

1557 13:55 20.01.2022

Эрон президенти НАТОнинг Марказий Осиёга кириш масаласини баҳолади

1258 13:15 20.01.2022

Эрон расмийлари «Толибон»дан мамнун

1674 11:30 20.01.2022
« Орқага