Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Америкаликлар Ироқ ва Суриядан чиқиб кетиши керак»– Эрдоған

701

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған АҚШ ўз қўшинларини Ироқ ва Суриядан ҳам олиб чиқиб кетишига умид билдирди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Албатта, уларнинг Сурия ва Ироқдан кетишини хоҳлайман, – деди Эрдоған. – Худди Афғонистондан чиқиб кетишганидек. Чунки биз бутун дунёда тинчлик бўлишига ҳаракат қилсак, бу минтақаларда қолишдан маъни йўқ. Биз бу инсонлар ва раҳбариятларга муаммоларини ўзлари ҳал қилишига имкон беришимиз керак».

Шунингдек, Туркия президенти Америка маъмурияти билан учрашувларда Анқара террорчи деб ҳисоблайдиган курд қуролли гуруҳлари ҳақида гапирганини айтди. «Бу масалада бирор марта ҳам ижобий жавоб олмадим», – деди у.

Америка қўшини Суриянинг Дайр аз-Зор, Ҳасака ва Раққа вилоятларида бир қатор ҳудудларни назорат қилиб турибди. Сурия ҳукумати эса мамлакат ҳудудида америкаликларнинг бўлишини ноқонуний деб ҳисоблайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистон ҳарбий базаларига америкаликларни киритмоқчи эмас

1109 19:50 08.06.2021
« Орқага