Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Амир Темур хиёбонида “картошка экмоқчи" бўлганлар 15 суткага "кесилди"

897

Ижтимоий тармоқларда бир йигитнинг Амир Темур ҳайкали ёнида турганича майдонда картошка экиши, дарахтларни кесиб сотишини айтган видеолавҳа тарқалди. 

“Мана бу амакига пул берамиз, оти билан ерларни ҳайдаб беради”, деган ҳайкалга қарата.

Маълум бўлишича, ҳодиса 17 май куни соат 23:20 ларда рўй берган. А.И. (1989 йил Тошкент вилоятида туғилган) ва С.М. (1991 йил Тошкент вилоятида туғилган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимагани сабаб ҳуқуқ тартибот посбонлари эътиборини тортган.

Натижада, ИИО ходимлари томонидан шахсларига аниқлик киритиш мақсадида улар ИИБ биносига олиб кетилган. Бироқ жамоат тартибини бузаётган бу икки фуқаро ИИО ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган.

Ҳар икки фуқарога нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий жазо тайинланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

433 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

720 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

165 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

255 21:00 01.07.2022

Хотира

284 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

245 20:00 01.07.2022
« Орқага