Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Амир Темур хиёбонида юзлаб одамлар тўпланиши бўйича маълумот берилди

3174

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда Амир Темур хиёбонида кўплаб фуқаролар тўпланганлиги акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 13 июль куни таҳминан соат 22.30 ларда Тошкент шаҳрига Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида «Субо» номи билан танилган блогер – 1999 йилда туғилган Россия фуқароси Мамедов Субхан Мурад ўғли ташриф буюрган. Бундан олдинроқ у ўзининг саҳифасида тез орада Тошкентда бўлишини ва обуначилари билан учрашиб, уларга пул тарқатишини маълум қилган. Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбонида Мамедов С.ни кутиб олиш учун 150-200 га яқин фуқаролар йиғилган.

«Ҳозирги кунда эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, юртимизда карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан фуқароларга карантин қоидаларига риоя этишлари ҳамда оммавий равишда тўпланмасликлари тушунтирилган ва фуқаролар тарқатилган» — дейилади хабарда.

Блогер Мамедов С. билан эса профилактик суҳбат ўтказилган. Мазкур воқеада қонун бузилиши ҳолатлари ва тартибсизликлар юз бермагани таъкидланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага