Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Аммо... 

2756

"Дунё тараққиётда олға кетаётган бир пайтда, биз таҳоратнинг мустаҳаби ҳақида баҳслашиб ўтирибмиз".

Кейинги пайтларда шунга ўхшаш фикрларга кўп йўлиқмоқдамиз. Бир томондан тўғри. Катта масалалар ва муаммолар турганда, майда ишлар билан шуғулланиш яхши эмас. 

Аммо...

Масаланинг аммоси бор-да!

Аввало, бундай фикрни катта муаммоларга ақли ва тоқати етмайдиганлар, тўтидек бировлар ортидан такрорлашяпти. 

Ўзлари глобал муаммолар ҳақида бош қотиришга фаҳмлари етмаса-да, аммо мазкур фикрни ёзиб ва ёйиб заковатли ва устун эканларини кўрсатиб қўймоқчилар холос. Ҳозир энг осон иш бировга ақл ўргатиш ва устидан кулиш бўлиб қолган.

Қолаверса, бизнинг бундай таназзул ва қолоқлигимиз сабаби, нафақат таҳоратдаги мустаҳаб кабиларга бепарволигимиз, балки ана шу майда масалаларни менсимасликдан бошланган ва динимиздаги улкан ва муҳим масалалардан ҳам узоқлашишгача олиб борган диндаги дангасалигимиздир. 

Бошқача айтганда, тараққиётимиз кушандаси динимизнинг катта-ю кичик таълимотларини менсимаслик, бошқаларга эса кўрларча тобеъликдир. 

Биз динимизни маҳкам тутган ва таҳоратнинг мустаҳабигача риоя қилган пайтларимизда дунё тамаддунининг локомотиви бўлганмиз. Ҳаётимиздаги ҳар бир ишни динимиз бошқарган замонларда қувват ва заковатнинг чўққисида эгаллаганмиз. 

Мелодий IX асрдан XV асригача давом этган ўзбек уйғониш даври айнан исломга яқин ошно бўлган кунларимизга тўғри келади. Исломдан олдинги ва кейинги ўзбек тарихининг қай саҳифалари билан оғиз тўлдириб фахрлана оламиз? 

Зардўштнинг афсонавий тарихидан тортиб, шўронинг коммунистик фирқачилик даврларигача ялт этган қандай ютуқларимиз бўлган? Дунё тан олган олиму фузалолар, фотиҳу саркардалар қандай эътиқод фарзандлари эди? 

Ҳатто диёримизда ислом таназзулга учраётган, унинг номи бору, жони йўқ XVII-XX асрларда, эътирофга лойиқ бирор иши билан мақтана оладими миллатимиз?

Демак, бу миллатни аввалгиларини ислоҳ қилган нарса ислоҳ қилади ва аввалгиларини юксалтирган нарса юксалтиради. 

Бу йўлда эса диннинг майда таълимотлару кўрсатмаларигача амал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, ихлосу ибодатдаги нуқсон - кўргуликларимиз манбаи ҳисобланади.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

71 22:05 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

293 21:40 30.11.2021

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

310 21:05 30.11.2021

Динимни ўрганаман: намоз ракатлари орасида гапирмаслик ҳақида

567 20:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

337 19:06 30.11.2021

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

180 19:00 30.11.2021
« Орқага