Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Андижонлик такси ҳайдовчисининг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши очилди

1485

Куни кеча ижтимоий тармоқларда андижонлик таксичи Тошкент вилоятида ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасининг хабар беришича, марҳум Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган М.Отахонов “Кобальт” русумли автомашинасида “Андижон-Тошкент” йўналишида қатнаб, аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келган бўлиб, у 7 январь куни уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, М.Отахонов 7 январь куни соат 17:55 лар атрофида Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳдан бир фуқародан 11.650 АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги танишига олиб бориб бериш учун олган ҳамда нотаниш бўлган 3 нафар йўловчилар бирга ўз автомашинасида Тошкент шаҳри йўналишида кетиб, бедарак йўқолган.

М.Отахоновни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 9 январь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва малакали тергов-тезкор ходимлардан иборат таркибда тузилган тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Натижада 9 январь куни М.Отахоновнинг мурдаси Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги автотураргоҳда “Кобальт” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасидан топилган. Прокуратуранинг маълум қилишича, мурда текширилганда қотиллик аломатлари аниқланган.

Шундан сўнг ушбу жиноят ишини фош этиш мақсадида 3 нафар гумонланувчи Қўқон шаҳар ҳудудида қўлга олинган ва терговга жалб қилинган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилаётгани айтилган.

Бу каби жиноятларга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Лекин амалда жиноятчилик, хусусан шахс ҳаётига қарши жиноятлар сони кескин камайиш ўрнига кундан-кунга кўпаяётгандек, назаримизда. Бунга сабаб одам ўлдирган жиноятчиларнинг 10-15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилиниб, 5-6 йилга амнистия билан яна озодликка чиқаётгани сабаб бўлиши ҳам мумкин. Чунки инсонлар одатда қилаётган ишининг оқибатини ўйлайди. Агар қандайдир ҳуқуқбузарлик содир этса, узоқ муддатга (эҳтимолки, умрбодга) қамалишини билиб турса, ана шу ишдан ҳайиқиши мумкин. Баъзи жиноятчилар эса қамоқдан озод этилганидан кейин ҳам такроран жиноятга қўл уради.

Бу уларнинг етарли хулоса қилмаганидан ҳамда жазонинг енгилроқ эканлигидандир. Мамлакатимизда жазонинг муқаррарлиги белгиланган, лекин унинг оғирлик даражаси инсонни жиноятдан қайтарадиган даражада эмас. Шу нуқтаи назардан олиб қаралса, жазо чораларини кучайтириш орқали жиноятларнинг олдини олишга ҳаракат қилиш бу борадаги кўнгилсизликлар сонини камайтирган бўлар эди. Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши юртимизда инсон қадрини, унинг ҳаётини сақлаш, турли тажовузлардан асрашга эътибор қаратишга ундаши лозим.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Андижонда ўқитувчи қўпол муомалада бўлган ўқувчига мушт туширди

631 17:40 19.05.2022

Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

331 09:23 10.05.2022

UzAuto Асакадаги Хожа Абдуллоҳ Туғдор мақбарасини тиклади

362 19:09 07.05.2022

Қорақапоғистон ва Андижонда янги масжидлар очилди

1059 16:04 30.04.2022

Андижондаги боғчада 4 ёшли бола уйқуда вафот этди. Вазирлик муносабат билдирди

1612 14:42 22.04.2022

Жанг қурбонсиз бўлмади: Андижондаги қамоқхонада маҳбуслар жанжаллашди

4519 20:20 25.03.2022
« Орқага