Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ангренда мудҳиш автоҳалокат юз берди, беш киши ҳалок бўлди

1729

24 май куни соат 09:30ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг «Наманган-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган  «МАН» русумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб, ўзидан олдинда темир йўл кесишмасига етмай тўхтаган.

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат натижасида «Ласетти», «Кобальт», «Жентра», «Нексия-3», «Матиз», «Нексия-3» ва  «Ласетти» русумли автомобиллари билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашув натижасида «Ласетти» русумли автомобилда ёнғин келиб чиққан.

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда. Тан жароҳати олган фуқаролар Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва Ангрен шаҳар ФВ бўлими, ИИБ, Прокуратура ва ССБ ҳамда тезкор-тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг бошида мамлакатимизда уч ой ичида ЙТҲлари натижасида вафот этганлар сони айтилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ангренда иккита юк поезди тўқнашди

1545 23:19 19.12.2021

Ангренда ППХ ходими ўз жонига қасд қилди

2283 10:10 28.06.2021

Хушхабар: Жиззах ва Ангренда яна иккита масжид қурилади!

1747 20:55 27.05.2021

Ангрен фожиаси:  айбдор ким?

2576 13:25 25.05.2021

Ангрен МИБнинг сўконғич раҳбари билан боғлиқ ҳолатни Сенат назоратига олди

1152 17:30 15.04.2021
« Орқага