Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Анжир ва зайтун бирга ейилса, жисмга қандай таъсир кўрсатади?

4866

Ал-Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набодотлар» факультетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам», («Тийн» сураси, 1-оят) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабармиз. Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишдан кўра бирга қўшиб ейишнинг инсон танасига фойдаси жуда кўп. Улар биргаликда қуйидаги фойдаларга эга:

1. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;

2. Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;

3. Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;

4. Қарилик аломатларини камайтиради;

5. Озуқа сифатида қўллашга қулай;

6. Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада баришига сабаб бўлади;

7. Иш қобилиятини оширади, танага қувват бағишлайди;

8. Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;

9. Юракни қувватлантиради;

10. Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва ҳоказолар.

Ал-Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набодотлар» факультетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун METHALONIDS деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гўзал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган METHALONIDS моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар. Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар.

Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7-маротаба «Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур». («Муъминун» сураси, 20) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.

«Саломатлик» китобидан.
Манба: Олий маъҳад сайти.

Ливан: намойишлар ортидан икки вазир истеъфо берди

Белоруссия: президент сайловлари бўлиб ўтди, аммо...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

559 18:05 20.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

577 18:30 19.01.2022

Қуръонни ёд олган маҳбусларнинг қамоқ муддати қисқартирилади – Дубай

680 11:21 30.12.2021

Масжидул ҳаромга кўзи ожизлар учун электрон Қуръон олиб келинди

307 09:33 28.12.2021

5 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

1148 17:05 25.12.2021

Шайх Алижон қори: «Қуръон курслари ҳар бир вилоятда очилади»

1369 11:10 15.12.2021
« Орқага