Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Aнқара Данияда Қуръон нусхаси ва турк байроғи таҳқирланганини қоралади

1306

Расмий Анқара Данияда Қуръон нусхаси ва Туркия байроғининг таҳқирланишини кескин қоралайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

“31 март, Рамазон ойида муқаддас китобимиз Қуръони карим ва улуғ байроғимизга қарши яна бир нафрат жинояти содир этилганини кескин қоралаймиз”, — дейилади баёнотда.

Департамент Дания ҳукуматини ушбу нафрат жинояти айбдорларини жавобгарликка тортиш, шунингдек, келажакда бундай провокациялар такрорланмаслиги учун самарали чоралар кўришга чақирди.

ТИВ 24 март куни худди шундай воқеа Данияда содир бўлганини эслатди.

Қайд этилишича, Даниянинг Aнқарадаги элчиси Денни Aннан Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва воқеа юзасидан кескин норозилик билдирилган.

Дипломатик миссия "сўз эркинлиги баҳонасида ушбу жирканч ҳаракатга рухсат бериш мутлақо қабул қилиниши мумкин эмаслиги ва бундай ёндашувни ҳеч қачон оқлаб бўлмаслиги"ни таъкидлади.

“Шубҳасиз, ҳуқуқий ва маъмурий чораларнинг етарли эмаслиги ва бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун сиёсий ироданинг йўқлиги, шунингдек, айбдорларнинг жазосиз қолиши кейинги провокацияларга сабаб бўлди”, — деди Туркия ТИВ.

Қайд этилишича, бу ҳаракат “сўнгги пайтларда Европада исломофобия, ксенофобия, дискриминация ва ирқчилик кучайиб бораётганининг яққол далилидир”.

“Бу турдаги нафрат жинояти ҳам бағрикенглик, тинч-тотув яшаш маданияти ва демократик қадрият тарафдорларини очиқ ҳақорат қилишдир”, — дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

179 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

313 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2889 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3421 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1660 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1895 15:03 28.05.2023
« Орқага