РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Антарктидада бу ҳудуд учун жуда юқори бўлган аномал ҳарорат қайд этилди.
Антарктида яриморолининг шимолида жойлашган Аргентинанинг Эсперанза илмий-тадқиқот станцияси 1961 йилдан буён метеорологик кузатувлар олиб боради.
"Эсперанза станциясида янги тарихий (1961 йилдан бери) ҳарорат қайд этилди – 18,3 ° С. Бу қиймат 2015 йил 24 мартда қайд этилган аввалги 17,5 ° C дан юқори", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, метеорологларнинг маълум қилишича, Аргентинанинг яна бир станцияси – Марамбиода ҳам юқори ҳарорат қайд этилган. 1971 йилдан бери феврал ойида 14,1 ° С бўлмаган экан.
"Бунга глобал исиш сабаб бўлиши мумкин", - дейди Аргентина метеорология хизмати вакили Синди Фернандес.
Антарктида 14 миллион квадрат километрдан кўпроқ масофани эгаллаган ва бутунлай қор ва муз билан қопланган. Антарктида ўртача йиллик ҳарорат -10 дан -60 даражагача ўзгаради.
Бутунжаҳон Метеорологик Ташкилоти (ЖМО) маълумотларига кўра, Антарктида ярим оролининг иқлими сайёрадаги энг тез ўзгариб турувчилардан биридир. Сўнгги 50 йил ичида ярим оролнинг ўртача ҳарорати деярли 3 ° C га ошган.