Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АОКА директори Туркия Президенти Администрацияси Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи билан учрашди

438

Бугун Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ОАВ ва ахборот соҳасига масъул идоралари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишдан кўзланган мақсад — туркий давлатлар ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Ушбу нуфузли тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Туркия Президенти Администрацияси Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахретдин Алтун билан мулоқот қилди.

Улар турли жабҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган долзарб мавзулар бўйича фикр алмашди. Хусусан, дезинформацияга қарши курашиш, фейк хабарларни экспертиза қилиш, медиасаводхонлик, ахборот қонунчилигини такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур йўналишлар доирасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

512 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

68 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

239 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

603 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

321 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага