Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ақалли бир доза вакцина олганлар энди Саудияга кира олади

938

Коронавирусга қарши камида бир марта эмланган барча чет элликларнинг Саудия Арабистонига киришига рухсат этилди, дея хабар бермоқда ArabNews.

Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси бу борада барча аэропортларга йўриқнома юборган. Янги қоида 4 декабрь куни, маҳаллий вақт билан соат 1:00 дан эътиборан амал қила бошлайди. 

Энди Саудия Арабистони аэропортлари барча мамлакатлардан тўғридан-тўғри рейсларни қабул қилади. Бироқ бир марта эмланганликка қўшимча равишда уч кунлик карантин режими давом этади.

Шунингдек, авиакомпанияларга Саудия Арабистонида жорий этилган қоидаларга риоя қилиш зарурлиги ҳақида саёҳатчиларни огоҳлантириш тавсия этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мингдан ошиқ эмланмаган ходим ишдан четлатилди

393 11:45 19.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1762 17:58 15.01.2022

Иш берувчилардан ходимларини коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш сўралди

235 16:35 14.01.2022

АҚШ: ўсмирни ота-онасининг рухсатисиз эмлаган ўқитувчи ҳибсга олинди

527 15:05 05.01.2022

Эмланмаган БАА фуқароларининг хорижга чиқиши тақиқланади

347 08:30 03.01.2022

Россияда ўзбек-хитой вакцинаси тан олинади

334 13:04 21.12.2021
« Орқага