Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ақоид илмига доир китобнинг изоҳли таржимаси яратилади

524

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, Умар Насафийнинг «Ақоид» асарига ёзилган шарҳлардан энг машҳури ва оммабопи бўлган «Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафий» асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мультимедиа дастурларини яратилади.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилган вазирлик ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида бир қатор амалий ва стартап лойиҳалар кўриб чиқилди. Хусусан. «Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафий» асари бўйича лойиҳа раҳбари Ҳамидулла Аминов бўлиб, масъул ижрочи ташкилот Ўзбекистон мусулмонлари идораси эканлиги маълум қилинди. Таъкидланишича, лойиҳага 1,026,7927 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, уни амалга ошириш учун уч йил муддат белгиланган. 

Маълумот учун: «Шарҳ ал-ақоид ан-Насафийя» асари муаллифи, калом илми ривожида катта из қолдирган аллома Тафтазоний Мавароуннаҳрдаги турли хил мадрасаларда дарс берган. Қолаверса, Самарқандда жойлашган Темур қароргоҳида ишлаган. У ўзининг шарҳини Хоразмда 1367 йил апрель ойида (768-ҳижрий) тамомлаган. Амалда, «Шарҳ ал-ақоид ан-Насафий» асари дарслик сифатида ўқитилмайдиган исломий билим юрт бўлмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

65 22:05 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

271 21:40 30.11.2021

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

299 21:05 30.11.2021

Динимни ўрганаман: намоз ракатлари орасида гапирмаслик ҳақида

552 20:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

336 19:06 30.11.2021

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

179 19:00 30.11.2021
« Орқага