Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Афғонистонга катта моддий ёрдам ваъда қиляпти

1516

АҚШ ва Афғонистон президентлари Жо Байден ва Ашраф Ғани «Толибон» ҳаракатининг ҳозирги ҳужумлари унинг низони музокаралар йўли билан ҳал қилиш ҳақидаги баёнотларига зидлигини таъкидлади.

Ой уй матбуот хизматининг маълум қилишича, 23 июль куни икки президент ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқотда Афғонистон Хавфсизлик кучлари жамғармасига АҚШ томонидан ажратиладиган 3,3 миллиард доллар нималарга сарфланиши муҳокама қилинди. 

Қайд этилишича, 1 миллиард доллар жорий ҳарбий операцияларни давом эттириши учун афғон ҳабий-ҳаво кучлари ва махсус миссияларни техник имкониятлар билан таъминлашга йўналтирилади. Яна 1 миллиард доллар афғон хавфсизлик кучларига ёқилғи ва қурол-яроғ сотиб олиш ва етказиб бериш учун сарфланади, 700 минг долларни эса ҳарбийларга маош сифатида тўлаш режалаштириляпти. Бундан ташқари, Байден афғонистонлик қочқинларга 100 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

342 10:40 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

407 09:30 01.10.2022

“Ян” тўфони Флорида тарихидаги энг йирик вайронгарчиликка сабаб бўлди

403 15:50 30.09.2022

АҚШ Олий суди: Яҳудий университети ЛГБТ гуруҳини тан олиши керак... Навбат мусулмонларгами?

1559 16:10 29.09.2022

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларига мурожаат қилди

576 16:02 28.09.2022

АҚШ космик кемаси астероид билан тўқнашди

411 09:25 28.09.2022
« Орқага