Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Австралияга ядровий технологиялар бермоқчи

680

АҚШ президенти Жо Байден 1 декабрь куни Конгрессга янги AUKUS хавфсизлик альянси (Австралия, Буюк Британия ва АҚШ) доирасидаги келишувни тақдим этди ва қонунчиларни денгиз атом қурилмалари ҳақидаги маълумотларнинг Австралияга берилишини маъқуллашга чақирди. Давлат раҳбарининг тегишли баёноти Оқ уй томонидан тарқатилган.

«Мен келишувни маъқулладим, уни амалга оширишга рухсат бердим ва Конгрессни уни ижобий кўриб чиқишга чақираман», деган президент.

«Менимча, келишув қонунчиликнинг барча талабларига жавоб беради», деб қўшимча қилган Байден.

Унинг сўзларига кўра, Австралия, Буюк Британия ва Қўшма Штатлар ҳукуматлари «Австралия денгиз флотини имкон қадар тезроқ ядровий сув ости кемалари билан таъминлашнинг энг мақбул йўлини топиш мақсадида 18 ойлик маслаҳатлашувларга киришмоқда». Конгрессга қабул қилинган келишув «уч томоннинг денгиз атом қурилмалари бўйича мулоқот қилиш ва маълумот алмашиш имконини беради ҳамда уч томонлама муҳокамалар чоғида зарур бўлиши мумкин бўлган нозик маълумотлар алмашинувига рухсат беради, бу эса ҳар томонлама ва самарали маслаҳатлашувлар ўтказишдир».

АҚШ қонунчилиги бўйича Конгресс келишувни кўриб чиқиши ва ядровий маълумотларнинг Австралияга берилишини маъқуллаши талаб қилади.

Жорий йилнинг 15 сентябрида Австралия, Буюк Британия ва Қўшма Штатлар AUKUS ташкил этилгани ҳақида эълон қилишди. Улар музокара қилган келишувлар Австралиянинг Америка технологиясидан фойдаланган ҳолда камида саккизта ядровий сув ости кемасини қуриш ва қуролли кучларини Америка қанотли ракеталари билан қайта жиҳозлаш режаларини ўз ичига олади. Ҳозирги пайтда Австралия қуролли кучларида ядровий сув ости кемалари мавжуд эмас.

Россия президенти Владимир Путин октябрь ойи ўрталарида Американинг CNBC телеканалига берган интервьюсида AUKUS’нинг яратилиши минтақавий барқарорликка путур етказишини айтган эди.

Хитой янги иттифоқ тузиш режаларига ўта салбий муносабатда бўлди. Сентябрь ойи охирида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ушбу уч томонлама келишувлар дунё барқарорлигига яширин таҳдид солиши ҳақида фикр билдирган.

Октябрь ойи охирида Вашингтонда бўлиб ўтган семинарда сўзга чиққан Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гросси «МАГАТЭ AUKUS доирасида қўлланиладиган технология модели ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигини» таъкидлаган. У агентлик Австралиянинг ядровий сув ости кемалари флотини яратиш режаларини текширишни бошлаганини тасдиқлади. Гросси бу режаларни амалга ошириш ядро қуролига эга бўлмаган бошқа давлатлар учун намуна бўлишини истисно қилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пекин АҚШни Хитойга қарши кураш яхши якун топмаслигидан огоҳлантирмоқда

305 14:31 17.08.2022

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

467 12:50 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

476 09:24 16.08.2022

Хитойнинг энг йирик давлат компаниялари АҚШни тарк этишади

624 19:05 15.08.2022

Трамп тинтув пайтида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни сўради

246 18:30 15.08.2022

АҚШ Конгресси вакиллари яна Тайванга келди

384 17:35 15.08.2022
« Орқага