Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: Байден хурсанд, Трамп эса судлашмоқчи

2388

АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган президент сайлови натижаси ниҳоят маълум бўлди: Жо Байден келаси йилнинг 20 январидан эътиборан мамлакатнинг 46-президенти сифатида иш бошлайди. 

36 йил сенаторлик қилган ва президент Барак Обама маъмуриятида саккиз йил вице-президент бўлиб ишлаган Жо Байден кескин курашлар остида кечган сайловдан тўрт кун ўтиб ғалаба қозонди. У президент бўлиш учун Сайлов коллегиясидаги 538 овоздан камида 270 тасини қўлга киритиши керак эди, пировардида қарийб 300 овоз йиғишни уддалади. 

Сайловда ютгани ҳақида хабарлар чиқиши ортидан Байден Твиттер орқали бу янгиликка муносабат билдириб, “Мамлакатга етакчилик қилиш учун мени танлаганингиздан фахрланаман”, – деб ёзди.

Байден инаугурациягача маъмуриятнинг янгиланиш жараёнига бошчилик қилади. Вазирлар ва турли агентликларга раҳбарлар танлаш билан банд бўлади, шунингдек, Оқ уйдаги биринчи 100 кунда нималар қилиниши лозимлиги устида бош қотиради.

Амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп эса сўнгги 40 йил ичида иккинчи муддат учун кечган сайловда мағлуб бўлган учинчи президент бўлди. Трамп келгуси ҳафтада сайлов натижалари устидан судга мурожаат қилмоқчи. Унинг фикрича, сайлов ҳали тугагани йўқ. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

164 13:05 16.10.2021

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

155 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

957 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

291 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

401 09:06 16.10.2021

“Армия Ливанда беқарорликка йўл қўймайди” – Мудофаа вазирлиги

237 08:22 16.10.2021
« Орқага