Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Давлат котиби уруш бошланганидан бери илк бор Лавров билан гаплашмоқчи

567

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Россияда ҳибсга олинган икки АҚШ фуқаросини озод қилиш бўйича Вашингтон илгари сурган “муҳим таклиф”ни муҳокама қилмоқчи.

“Яқин кунларда уруш бошланганидан бери биринчи марта Россия ташқи ишлар вазири Лавров билан гаплашмоқчиман. Биз бир неча ҳафта олдин санкцияларни бекор қилиш бўйича муҳим таклифни тақдим этдик. Ҳукуматларимиз ушбу таклиф юзасидан бир неча бор бевосита алоқада бўлган. Бу суҳбатда мен шахсан бу масалани муҳокама қилишни давом эттираман, умид қиламанки, бу бизни ечимга яқинлаштиради”, — деди Блинкен Давлат департаментидаги матбуот анжуманида. 

Давлат котибининг қайд этишича, у Украина, Россия, Туркия ва БМТ ўтган ҳафтада тузилган ғалла экспорти бўйича келишув масаласига ҳам тўхталиб ўтиш ниятида. 

ТИВ раҳбари Украина донининг Қора денгиз портлари орқали имкон қадар тезроқ ташилишини кутаётганини таъкидлади. 

АҚШ Давлат котиби Украина иштирокисиз Россия Федерацияси билан Украина масаласини муҳокама қилишни режалаштирмаганига ишонтирди. 

Блинкен Россия экспорти 50 фоизга қисқарганини қайд этди. 

Унинг сўзларига кўра, Кремлнинг бюджет профицити ҳақидаги баёнотларига қарамай, санкциялар туфайли мамлакат ўз даромадларининг ярмидан фойдалана олмайди. 

Айни вақтда, “Интерфакс”нинг хабар беришича, Россия ТИВ Москвага Вашингтондан АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги суҳбат бўйича ҳеч қандай сўров келиб тушмаганини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

256 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

742 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

650 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

556 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

260 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

229 16:30 01.12.2022
« Орқага