Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: “Эронда Федерал қидирув бюроси агенти ўғирланган”

805

Гарчи Теҳрон тахмин қилинаётган жиноятларга алоқаси йўқлиги ҳақида бир неча бор айтган бўлса ҳам, АҚШ суди Эронни ФҚБнинг собиқ агенти Роберт Левинсонни ўғирлаш ва қийноққа солишда айбдор деб топди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Эрон томони суд жараёнини бутунлай эътиборсиз қолдирган. Собиқ агентнинг қариндошлари Теҳрондан 1,5 миллиард долларгача товон пули талаб қилмоқда. 

Судя Левинсоннинг ғойиб бўлишида Эрон айбдор эканлигига ишонч билдирди. Бироқ ФҚБнинг собиқ агентининг тирик ёки ўликлиги ҳали ҳам номаълум. 

59 ёшли Роберт Левинсон 2007 йил март ойида Эроннинг Киш оролида ғойиб бўлган. 2010 йилда унинг оиласи Левинсоннинг ёрдам сўрагани ҳақидаги видеони олди. Бир йил кейин Левинсоннинг тўқ сариқ рангли турма формасидаги фотосурати келди. Унинг қўлидаги тахтачада "Нега менга ёрдам бермаяпсизлар?" ва "Бу АҚШ учун 30 йиллик меҳнатим натижаси..." деган ёзувлар бор эди.

2017 йил март ойида ФҚБ собиқ агентининг турмуш ўртоғи ва етти фарзанддан иборат оиласи Эрон ҳукуматини судга бериб, боқувчиси йўқолгани учун маънавий зарар қопланишини талаб қилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ элчиси: Туркия «НАТОнинг содиқ иттифоқчиси»

404 19:05 27.01.2022

Эрон афғон қочқинлари учун Европа Иттифоқидан пул талаб қилмоқда

242 16:00 27.01.2022

АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича талабларига жавоб қайтарди

776 11:05 27.01.2022

Дунёдаги энг йирик 10 та электр узилиш ҳодисалари

1255 21:05 26.01.2022

АҚШ шахсан Путинга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

554 12:40 26.01.2022

Миср АҚШдан ҳарбий самолётлар сотиб олади

330 11:55 26.01.2022
« Орқага