Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Финляндия ва Швеция НАТО аъзоси бўлгандаги ҳаракатларини очиқлади

548

Финляндия ва Швеция НАТО аъзосига айланса, АҚШ бу давлатларда қуруқлик қўшинлари сонини кўпайтирмайди. Бу ҳақда генерал Кристофер Каволи АҚШ сенатидаги чиқишида маълум қилган.

Каволи Жозеф Байден томонидан НАТОнинг Европадаги бирлашган қуролли кучлари олий қўмондони лавозимига илгари сурилган. Сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитаси унинг номзодини кўриб чиқиш жараёнида Каволи катта эҳтимол билан Шарқий Европа давлатларига катта эътибор қаратилади, чунки ушбу давлатлар “Эҳтимолий Россия агрессиясидан ва Украина низосининг ҳар қандай оқибатларидан жиддий хавотирда” .

“НАТО кучлари учун асосий марказ шарққа кўчади. Низо оқибатидан келиб чиқиб, биз бу позицияни маълум даражада ушлаб туришимизга тўғри келади”,– деган Каволи.

Генерал ҳозирнинг ўзида Швеция ва Финляндия билан ҳарбий алоқалар мавжудлигини, келажакда улар билан қўшма ҳарбий тадбирлар сони оширилишини таъкидлаган.

Шу билан бирга Каволи АҚШнинг Европадаги ҳаракатлари Россия билан муносабатларни кескинлаштирмаслиги зарурлигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, “ортиқча ҳаракат қилмаслик ва йўқ жойдан муаммо яратмаслик зарур”.

Ўтган ҳафтада Стокгольм ва Хельсинки НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Аммо ҳозирда Туркия бу сўровни блоклаб қўйган. Анқара уч шарт қўймоқда: Швеция ва Финляндия курдларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши, аниқ хавфсизлик кафолатлари берилиши ва Туркияга нисбатан жорий этилган экспорт чекловлари бекор қилиниши лозим.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

137 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

596 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

368 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

398 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1283 20:22 05.07.2022

Илихон

150 20:15 05.07.2022
« Орқага