Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: фуқаролар қуролга эгалик қилишни маъқул кўрмоқда 

341

АҚШда 7-10 июль кунлари фуқаролари ўртасида сўровнома ўтказилди. 

АҚШ фуқаролари ўзларини қурол билан хавфсиз ҳис қилмоқда. Чунки Давлатлар Конвенцияси ҳаракатининг миллий сўрови натижаларига кўра, респондентларнинг 40 фоиздан ортиғи аҳолини оммавий отишмалардан ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли ҳуқуқ-тартибот идоралари эмас, балки қуролланган АҚШ фуқаролари, деб ҳисоблайди.

«Оммавий отишма содир бўлган тақдирда сизни ва оилангизни нима энг яхши ҳимоя қилади, деб ўйлайсиз?» деган саволга респондентларнинг 41,8 фоизи «қуролланган фуқаролар» деб жавоб берган. 25,1 фоизи ҳуқуқ-тартибот идораларини афзал кўрган. 10,3 % федерал агентлар учун овоз берган. 22,8 % юқоридаги вариантлардан ҳеч бири уларни ҳимоя қилмаслигини айтган.

«Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳукумат амалдорлари зўравон шахсни оммавий отишма бошлашдан олдин аниқлаб, тўхтата олишига қанчалик ишонасиз?» деган саволга эса респондентларнинг катта қисми (62,2%) ушбу органлар зўравонни тўхтатишга ишончи комил эмаслигини маълум қилган. Уларнинг 26,9 фоизи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига умуман ишонмаслигини айтган. 37,9 фоизи полиция ҳаракатларига ишонч билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

437 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

736 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

393 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

387 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

298 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

532 15:55 01.10.2022
« Орқага