Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ компанияси Индонезияда шариатга асосланган жамғарма очди

766

Франклин Темплтон фонд менежери PT Bahana TCW Investment Management билан янги ҳамкорлик доирасида Индонезия бозорида шариатга асосланган ўзаро жамғарма фондини очди.

Bahana US Opportunity Sharia Equity USD, ESG  инвестиция тамойилларини қўллайди, шунингдек Индонезиянинг асосан АҚШ компанияларига мўлжалланган биринчи шариат жамғармаси бўлади, дейилади компания баёнотида. Технология, соғлиқни сақлаш, молия ва истеъмолчилар ҳуқуқлари жамғарманинг асосий тармоқлари ҳисобланади. Франклин Темплтоннинг бошқарув бўлими бўлган ClearBridge Investments жараённи бошқаради. Жамғарма DBS Indonesi банки томонидан тарқатилади.

Инвестиция жамғармасининг ўзига хос хусусияти - бу фоизлар ва шариатга зид бўлган ҳар қандай битимларни рад этишдир. Жамғарманинг барча сармояларини ҳалоллик жиҳатидан текширадиган махсус ислом мутахассислари гуруҳи бор. Америкаликларнинг сўзларига кўра, улар «Индонезия жамиятида жуда муҳим бўлган Ислом меъёрларига мувофиқ Индонезия бозорига киришни» хоҳлайдилар.

Индонезия ва қўшни давлатларнинг барча фуқаролари ушбу фондга сармоя киритишлари мумкин бўлади. Малайзиядан фарқли ўлароқ, Индонезия дунёвий мамлакат бўлиб, унда Ислом ҳуқуқий ва молиявий тизимдан ажратилган. Шуниси қизиқки, исломий сармоя жамғармасини араблар ёки турклар эмас, америкаликлар ташкил қилган. Савол туғилади, нима учун бой мусулмон сармоядорлар қонуний инвестицияларга шунчалик бепарво муносабатда бўлишади?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ элчиси: Туркия «НАТОнинг содиқ иттифоқчиси»

404 19:05 27.01.2022

Эрон афғон қочқинлари учун Европа Иттифоқидан пул талаб қилмоқда

242 16:00 27.01.2022

АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича талабларига жавоб қайтарди

776 11:05 27.01.2022

Дунёдаги энг йирик 10 та электр узилиш ҳодисалари

1255 21:05 26.01.2022

АҚШ шахсан Путинга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

554 12:40 26.01.2022

Миср АҚШдан ҳарбий самолётлар сотиб олади

330 11:55 26.01.2022
« Орқага