Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

2158

АҚШ Конгресси Хитойда инсон ҳуқуқларининг бузилиши, хусусан, Шинжон-Уйғур автоном тумани (Шарқий Туркистон) аҳолисига нисбатан ваҳшиёна муносабатни муҳокама қилди.

Муҳокама панелида уйғурлар ва бошқа этник озчиликларга қарши "геноцид" мавзуси муҳокама қилинди. Демократик ва республикачи конгрессменлардан иборат қўмита муҳокамаларида Шинжон-Уйғур мухтор вилояти тадқиқотчилари ва аҳолиси ҳам иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларидан бири, уйғур Гулбаҳор Ҳайитивожи қўмита делегацияси олдида сўзга чиқиб, минтақада аёлларга нисбатан зўравонлик ва таъқиблар ҳақида гапирди.

Аёлнинг сўзларига кўра, Хитой ўз мафкурасини хавфсизлик кучлари ёрдамида мажбурлаган ҳолда уйғурлар ва мусулмонлар сингдириб келмоқда.

Тадбирнинг яна бир иштирокчиси, миллати ўзбек Қалбинур Сиддиқ маълум муддат ўқитувчи бўлиб ишлаган лагерларда оиласидан алоҳида сақланган уйғурлар фарзандларининг психологик ҳолати ҳақида гапирди. Сиддиқнинг сўзларига кўра, аёллар Хитойни ноқонуний равишда тарк этишган, уларга мавжуд вазият ҳақида гапириш тақиқланган, акс ҳолда Хитойда қолган оила аъзолари қийноққа солинишини айтиб таҳдид қилинган.

Қўмита, шунингдек, уйғур миллатига мансуб америкалик ҳуқуқшунос Нури Туркел, Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейи ходими Наоми Киколер ва Шинжондаги концлагерлардаги қонунбузарликлар устида ишлаган немис тадқиқотчиси Адриан Зензни таклиф қилди. Уларнинг барчаси Хитой томонидан қонунбузарликларни исботлаган.

Хусусан, геноцид масаласи билан шуғулланувчи Наоми Киколернинг айтишича, Шинжон-Уйғур мухториятидаги лагерлар асли уйғур бўлган аёллар ва эркаклар босим остида қолган жойлардир. 

Таъкидлаш керак, Хитойда уйғурлар ва мусулмонларнинг геноцид қилинаётганига фақатгина Европа давлатлари ва АҚШ томонидан эътибор қаратилиб, бу жиноятларни тўхтатиш борасида Хитой ҳукумати олдига сиёсий талаблар  қўйилмоқда.  Аксарият Осиё давлатлари бу масалада Хитой томонида ёки бетараф позицияда турибди. Уларнинг маълум қилишича бу Хитойнинг ички иши ва Шинжон-Уйғур автоном туманида айирмачи ҳамда террорчиликка қарши кураш кетяпти холос. 

Жумладан, Россия ҳам Хитойда уйғурлар геноциди, шунингдек, Бирмада роҳинжа мусулмонларига қарши оммавий қирғинлар масаласида доимо ушбу мамлакатларнинг ҳукумати ёнини олган ҳамда БМТ кенгашларида мазкур жиноятчиларга чора кўришни кўзда тутувчи тегишли резолюцияларга қарши чиқиб, вето қўйиб келган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

48 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

265 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2815 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3357 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1649 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1891 15:03 28.05.2023
« Орқага