Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Конгрессига Нақба тўғрисида резолюция тақдим этилди

1164

АҚШ конгрессмени Рашида Тлаиб Конгрессга Нақбани тан олиш тўғрисида резолюция киритди.

Тлаиб тарихда илк бор Конгрессга сайланган келиб чиқиши фаластинлик бўлган сиёсатчи ҳисобланади. Резолюция Тлаиб, шунингдек, Илхан Умар, Александрия Окасио-Кортес, Бетти Макколлум ва Мари Ньюманлар томонидан ишлаб чиқилган.

“Бугун мен 400 Фаластин шаҳар ва қишлоқлари вайрон қилинган, 70 мингдан зиёд фаластинликлар қувғин қилинган Нақбани тан олиш тўғрисида резолюция тақдим этдим”, – деб ёзган у Twitter саҳифасида. Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Фаластин халқи зулм ва қаттиқ ирқчилик остида яшамоқда. Унинг фикрчиа, Нақба Ҳозирга қадар давом этиб келяпти.

Тлаиб Исроил ҳаракатлари тан олинмас экан, фаластинликларнинг ҳуқуқлари инкор қилинишда давом этишини таъкидлаган.

АҚШдаги фаластинликларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилоти бу резолюцияни олқишлади. “Узоқ вақт давомида Вашингтон фаластинликларга қарши ҳаракатларга кўз юмиб келди. Биз Исроилнинг мажбурий кўчириш сиёсатини тўхтатишимиз учун Қўшма Штатлар ташқи сиёсатини ўзгартиришимиз керак.

Яқин Шарқни ўрганиш институти Тлаибнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Институтнинг таъкидлашича, “Исроилни ташкил қилишда Фаластиннинг 75 фоиз аҳолиси қувилган ва 400 қишлоқ йўқ қилинган. бу ҳаракатлар сионистлар томонидан олдиндан режалаштирилган ва Фаластин заминини ўғирлаш мақсадида амалга оширилган”.

Нақба – Фаластинда Исроил давлатини тузиш учун ўтказилган этник тозалаш бўлиб, унинг оқибатида 750 минг фаластинлик ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. 500 дан зиёд аҳоли пунктлари бутунлай йўқ қилинган. Нақба давомида 15 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлган. кўплаб аҳоли Ғазо сектори, Ғарбий қирғоқ ва қўшни араб давлатларига қочқин сифатида кетган. Уларнинг ўз тарихий ва қонуний ватанларига қайтишга рухсат берилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

608 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

75 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

268 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

616 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

345 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

190 20:45 06.07.2022
« Орқага