Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Марказий Осиё бўйича стратегияси лойиҳасини эълон қилди

1492

Стратегияда принципиал ўзгаришлар йўқ, аввалги стратегиялар сингари умумий принципларни ўз ичига олган. Шундай бўлса-да, айрим жиҳатлар эътиборга молик.

Биринчидан, янги стратегияни ишлаб чиқиш зарурати кўп жиҳатдан Ўзбекистонда сўнгги йиллларда юз берган ўзгаришлар билан боғлиқлигини сезиш мумкин. Буни тақдимотда иштирок этган Оқ уй ва АҚШ давлат департаменти вакиллари ҳам алоҳида қайд этиб ўтишди.

Иккинчидан, АҚШ бу галги стратегияда Россиядан ҳам кўпроқ Хитойнинг Марказий Осиё минтақасига таъсири, айниқса, минтақа давлатлари Хитойдаги уйғурлар, этник қозоқ ва қирғизлар масаласида ўз позициясини қатъий билдиришда, уларга амалий ёрдам кўрсатишда турли босимларга учраётганига "намёк" қилган.

Учинчидан, АҚШ Марказий Осиёни ўз бизнеси учун тўғридан-тўғри бозор сифатида кўрмайди. Лекин минтақавий интеграция, жумладан, Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятини кучайтириш, Афғонистон, Жанубий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш орқали минтақанинг Россия ва Хитойга боғлиқлигини камайтириш мумкин, деб ўйлайди.

Қобил Хидиров, 
журналист (davletovuz)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ элчиси: Туркия «НАТОнинг содиқ иттифоқчиси»

417 19:05 27.01.2022

Эрон афғон қочқинлари учун Европа Иттифоқидан пул талаб қилмоқда

248 16:00 27.01.2022

АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича талабларига жавоб қайтарди

777 11:05 27.01.2022

Дунёдаги энг йирик 10 та электр узилиш ҳодисалари

1256 21:05 26.01.2022

АҚШ шахсан Путинга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

554 12:40 26.01.2022

Миср АҚШдан ҳарбий самолётлар сотиб олади

331 11:55 26.01.2022
« Орқага