Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: масжидга ҳужум қилган исломофобга ҳукм ўқилди

1175

2017 йилда АҚШнинг Блумингтон шаҳридаги (Миннесота штати) «Дорул Форуқ» масжидига ҳужум қилган исломофоб Эмили Клэр Хари 53 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар бермоқда Kstp.com.

Аслида маҳкумнинг исми Майкл Хари эди, бироқ суд давом этаётган пайтда жинсини ўзгартиришга қарор қилди, шу тариқа исми ҳам ўзгарди. Масжидга ҳужум оқибатида у ерда кучли ёнғин келиб чиққан, яхшики, ҳеч кимга зарар етмаган. Жиноятчининг иддао қилишича, унинг масжидга ҳужум қилишига танасидаги гендер бузилиши билан боғлиқ ҳолат сабаб бўлган.

Ислом маркази директори Муҳаммад Умар судядан жиноятчини бир умрга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқаришини сўради.

«Ҳар сафар намоз ўқимоқчи бўлганимда ёки масжидга келганимда, олдимда хотираларнинг қора булути пайдо бўлади, мен даҳшатни ҳис қиламан – бу террорчи бизнинг хотиржамлик ҳиссимизни йўқ қилиш учун келган», – деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил АҚШдан ҳарбий ёрдам ололмаслиги мумкин

389 11:25 23.09.2021

Австралия Ташқи ишлар вазири: «AUKUS ҳарбий иттифоқ эмас...»

263 14:40 22.09.2021

Австралиянинг сув ости кемалари Франция ва АҚШ орасига совуқлик туширди

485 15:30 21.09.2021

“Америка жавобгарликка тортилиши зарур” – “Толибон” 

790 13:01 21.09.2021

АҚШ мамлакатга киришни осонлаштиради

416 11:05 21.09.2021

АҚШ Ямандаги уруш учун Саудияни айблаяпти

709 16:40 18.09.2021
« Орқага