Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: миллионер 21 йил олдинги қотиллик учун жазоланди

836

Лос-Анжелес суди пайшанба куни 100 миллион долларлик кўчмас мулк магнати Роберт Дарстни яқин таниши Сюзан Берманни ўлдирганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилгани ҳақида Los Angeles Times хабар берган.

Сентябр ойида ҳакамлар ҳайъати Дарстни уч кунлик маслаҳатлашувдан сўнг учинчи даражали қотилликда айбдор деб топди. Газетанинг ёзишича, ҳукм чиқарилиш чоғида Нью-Йорк  марказида бир қанча офис биноларига эга бўлган 78 ёшли магнат ҳеч нарса демаган ва унинг ҳимояси ҳам жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилмаган.

Тахминан беш ой давом этган суд жараёнида, Дарст ўз гувоҳлигида чалкашиб кетди ва охирида ўзи “Берманнинг жасади қаерда эканлигини кўрсатувчи хат юборганини ва уни ўлдирмаганига ишониш ва қабул қилиш жуда қийин эканлиги”ни тан олган. 

2015 йилда “Лаънатланиш: Роберт Дарстнинг ҳаёти ва ўлими” номли ҳужжатли сериални суратга олаётганда, у беихтиёр бир нечта қотилликни тан олган. “Хўш, ана энди қўлга тушдинг. Мен нима қилдим? Ҳаммасини ўлдирдим”, - деган у ювиниш хонасига микрофонни олиб ташлашни унутиб кирганида.

Ўша йилнинг март ойида Дарст Янги Орлеанда, Луизиана штатида ҳибсга олинган. Тадбиркор 1982 йилда биринчи рафиқаси Кэтлин Дарстнинг сирли тарзда ғойиб бўлишида ҳам гумон қилинмоқда. Кўп йиллар давомида унинг ўзи Берманни ким ўлдиргани ҳақида “ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигини" ва биринчи хотини билан нима бўлганини билмаслигини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Роҳинжалар Фейсбукдан катта миқдорда товон талаб қиляпти

298 16:47 07.12.2021

АҚШ гипертовушли қуролларга қарши радарни синовдан ўтказишга тайёр

388 14:05 07.12.2021

Хитойда ўтказиладиган Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот: сабаби – уйғурлар

890 13:16 07.12.2021

Исроил Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун турар жой қуришни кечиктиради

262 09:06 07.12.2021

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

1363 17:30 03.12.2021

АҚШ Австралияга ядровий технологиялар бермоқчи

350 14:40 02.12.2021
« Орқага