Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: минглаб авиарейслар бекор қилинди

1453

Америка Қўшма Штатларининг шарқий қисмида кузатилаётган бўронлар натижасида мамлакатдаги мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.

Дам олиш кунлари бошланган бўронлар натижасида якшанба куни 3059 та маҳаллий ва халқаро рейслар бекор қилинган. Душанба куни эса яна 1385 та рейс ҳам бошқа муддатга қолдирилган. Шимолий Каролинадаги Шарлотта Дуглас халқаро аэропорти бу борада рекордчи бўлди. Мазкур аэропортдан учиши керак бўлган рейсларнинг 620 таси бекор қилинган. Расмийларнинг таъкидлашича, об-ҳаво сабаб бекор қилинган рейс йўловчилари ҳеч қандай тўловсиз кейинги рейслар учун чипта харид қилиши мумкин.

Шунингдек, душанба куни ноқулай об-ҳаво шароити сабаб мамлакатдаги баъзи мактаблар ва ташкилотлар ҳам ёпилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москвадан Ўзбекистонга авиарейслар сони кўпайтирилди

908 18:15 05.10.2021

Россиядан Ўзбекистонга авиарейслар сони ортади

819 15:30 23.09.2021

Покистон Кобулга авиарейсларни тиклайди

1258 22:05 11.09.2021

Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга янги парвоз йўналиши очилди

1468 18:00 05.08.2021

Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун учиш мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига киритилди

2793 13:25 19.07.2021
« Орқага