Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Мисрга бериладиган ҳарбий ёрдам учун шарт қўймоқда

907

Қоҳира инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун зарур чораларни кўрсагина, АҚШ ҳукумати Мисрга 130 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беришда давом этади. Бу ҳақда сешанба куни АҚШ Давлат департаменти вакили маълум қилган.

«АҚШ Давлат котиби, агар Миср ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича аниқ шартларга ижобий жавоб берса, Конгресс томонидан ажратилган 130 миллион доллар маблағ берилади», - деган расмий.

Шу билан бирга, Давлат департаменти вакили таъкидлаганидек, АҚШ ва Миср раҳбарлари икки мамлакат ўртасида «мустаҳкам ва самарали шериклик мажбуриятини олган». «АҚШ маъмурияти АҚШ ва Миср ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамланишини, инсон ҳуқуқларининг сезиларли ва барқарор яхшиланишини қўллаб-қувватлайди», дея қўшимча қилган у.

Politico газетасининг ёзишича, Қўшма Штатлар ҳар йили Мисрга 1,3 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиб келади. Аммо, АҚШ Конгрессининг қарорига кўра, бу миқдордан 300 миллион долларини фақат Миср бир қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ шартларни бажарган тақдирдагина бериш мумкин. Шу билан бирга, давлат котиби қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг бу талабини четлаб ўтиши ва Вашингтон манфаатларидан келиб чиқиб, Қоҳирага ёрдам юбориши мумкин. Politico, аввалги йилларда Давлат департаменти раҳбарияти шундай йўл тутганини ва ҳозирги Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен бу борада «мисли кўрилмаган қадам» қўйишни режалаштираётганини таъкидлайди. Номини ошкор қилмаган америкалик амалдорнинг газетага айтишича, бу йил Вашингтон маъмурияти Қоҳирага юқорида айтилган 300 миллион доллардан 170 миллион доллар юборишни, қолган суммани - 130 миллион долларни ушлаб қолишни режалаштирмоқда. Бу маблағ фақат маълум мақсадлар учун, шу жумладан терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик учун ишлатилиши мумкин, холос.

Турли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари илгари Вашингтонни 300 миллион долларнинг ҳаммасини музлатиб қўйишга чақирган. Маъмуриятнинг бу мурожаатни қисман қондириш тўғрисидаги қарори, ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ўз мажбуриятларига «хиёнати» деб атаган, дейилади агентлик хабарида.

Azon.uz илгари ҳам халқаро ташкилотларнинг Қоҳирага қарши халқаро санкцияларни жорий этишга чақиргани ҳақида ёзган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони минтақада устунликка эриша оладими?

864 21:05 16.10.2021

АҚШ: хакерларга каттагина пул тўланди

357 16:30 16.10.2021

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

678 13:05 16.10.2021

АҚШ: миллионер 21 йил олдинги қотиллик учун жазоланди

546 12:25 15.10.2021

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

458 09:00 15.10.2021

Пентагон Ўзбекистон билан ҳарбий базалардан фойдаланишни муҳокама қилмоқчи

731 11:05 14.10.2021
« Орқага