Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«АҚШ Нетаньяҳу ҳукуматининг маддоҳи бўлишни бас қилиши керак»

2234

Америкалик сиёсатчи ва сенатор Берни Сандерс “Нью-Йорк таймс” газетаси учун ёзган шарҳида Исроил ҳукуматини ва АҚШнинг Исроилга нисбатан сиёсатини танқид остига олди.

«Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга”. Бу гапни Исроил ҳукумати улкан ҳарбий қудрати билан Ғазодан ракета ҳужумларига жавоб қайтарганида демократлардан ҳам, республикачилар маъмуриятидан ҳам эшитамиз. Хўш, нега бу сўзлар йилдан-йилга, урушдан-урушга такрорланмоқда? Ва нега деярли ҳеч қачон “Фаластин халқининг ҳуқуқлари қандай?” деган савол берилмайди. Ва нега биз минтақада зўравонликни фақат ракеталар Исроилга урилганда кўраяпмиз?

Шуни ҳам англашимиз керакки, ХАМАС томонидан Исроилга ракета ҳужумларининг умуман қабул қилиниши мумкин бўлмаса-да, бугунги можаро ушбу ҳужумлардан бошлангани йўқ. Қуддуснинг Шайх Жарроҳ маҳалласидаги фаластинлик оилалар кўп йиллар давомида сургун таҳдиди остида яшаб келмоқда. Сўнгги ҳафталарда исроиллик экстремист кўчкиндилар фаластинликларни кўчириш бўйича ҳаракатларини кучайтирди. Ва, афсуски, бу кўчиришлар кенг сиёсий ва иқтисодий зулм тизимининг бир қисмидир.

Ҳокимиятда қолишга ва коррупция туфайли жиноий жавобгарликка тортилмасликка умидсизларча интилаётган Нетаньяху ирқчилик ва миллатчилик сиёсатини қонунийлаштирди.
Яқин Шарқда биз Исроилга йилига қарийб 4 миллиард доллар ажратамиз, энди биз Нетаньяхунинг ўнг қанот ҳукумати ҳамда унинг нодемократик ва ирқчи хатти-ҳаракатларининг маддоҳи бўлиб қололмаймиз».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул аэропорти масжидига дунёда биринчи бўлиб олтин Leed сертификати берилди

1345 20:05 12.06.2021

Учар таксилар даври бошланяпти

571 08:45 12.06.2021

АҚШ тарихида биринчи мусулмон судья

453 20:55 11.06.2021

АҚШ “Толибон”га қарши ҳужумлар уюштирмоқчи

947 08:55 11.06.2021

Сурия Жўлон тепаликларини Исроилдан қайтариб олмоқчи

1482 06:35 10.06.2021

Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди

473 19:35 09.06.2021
« Орқага