Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ нима учун Россия билан урушни хоҳламаслигини тушунтирди

4043

Пентагонда Россия ва Хитой АҚШга тобора кўпроқ таҳдид солмоқда, деган фикр билдирилди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғининг ўринбосари генерал Жон Хейтен Брукингс институтига маълум қилди.

«Ҳозир Россиянинг ядровий кучлари тўлиқ модернизация қилинган, аммо бизники ундай эмас», дея қўшимча қилган ҳарбий раҳбар.

Хейтен АҚШни қуролларни модернизация қилиш учун бюрократик жараёнларни тезлаштиришга чақирган.

«Россия ва Хитой каби рақиблари бўлган томон тезроқ ҳаракат қилиши керак. Биз эса жуда секин ҳаракат қиляпмиз», - дея тушунтирган у.

Генералнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг асосий стратегик ютуғи Хитой ва Россия билан уруш эҳтимолини истисно қилишдир, чунки бундай можаро ядровий тўқнашувга айланиши мумкин, бу эса иштирокчилар ва бутун сайёра учун фалокат бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

207 13:05 16.10.2021

АҚШ: миллионер 21 йил олдинги қотиллик учун жазоланди

496 12:25 15.10.2021

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

421 09:00 15.10.2021

Пентагон Ўзбекистон билан ҳарбий базалардан фойдаланишни муҳокама қилмоқчи

683 11:05 14.10.2021

АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон кўргазмага қўйилди

792 18:10 13.10.2021

Исроилнинг араб давлатлари билан алоқалари яхшиланишига АҚШ ёрдам беради

355 13:35 13.10.2021
« Орқага